Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

18 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридан Урганч шаҳрига учаётган рейс мажбурий тарзда Тошкентга йўналтирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

Қайд этилишича, бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Рейсдаги барча 98 нафар йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилади. Ушбу йўловчилар 19 январь куни HY-051 рейси билан Урганчга парвоз қилади.

Шунингдек, Урганчда бўлиб турган об-ҳаво туфайли HY-054 Урганч—Тошкент рейси бекор қилинди. Ушбу рейс йўловчилари 19 январь куни HY-052 рейси билан Тошкентга парвоз қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 18 январь кунги об-ҳаво прогнозини эълон қилганди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди