• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Инновацион дори воситалари ва уларнинг касаллик оқибатларига таъсири

    Сўнгги йилларда дунёда юрак-қон томир касалликларидан (ЮҚК) касалланиш ва ўлим статистикаси сезиларли даражада ошди. Миокард инфаркти ва беқарор стенокардия каби клиник шароитларни бирлаштирувчи юрак ишемик касаллигининг зўрайиш даври бўлган, ўткир коронар синдромдан (ЎКС) ҳар йили АҚШ ва Европада 914 мингга яқин одам вафот этади. Ўзбекистон юрак-қон томир патологияларидан ўлим ҳолатлари бўйича «етакчи» ўринлардан бирини эгаллайди. Ушбу муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш йўлларини ўрганиш мақсадида, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзоси, профессор Курбанов Равшанбек Давлетович билан суҳбатлашдик.

    Равшан Курбанович нима учун ЮҚК бугунги кунда мамлакатимизда ўлимнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади?

    Дарҳақиқат, ЮҚК ўлимга олиб келадиган касалликлар умумий сонининг деярли 59 фоизини ташкил қилади. Мамлакатимизда бу кўрсаткичлар, масалан, Европа, Япония, АҚШ ва Қозоғистондагидан юқори ҳисобланади. Мен ўйлайманки, бу муаммо нафақат тиббий, балки ижтимоий-иқтисодий хусусиятга ҳам эга. Сабаби ушбу кўрсаткичлар ЮҚК билан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига, тиббиёт муассасаларидаги жиҳозларга, касалликка ўз вақтида ташхис қўйилишига ва бошқаларга боғлиқ.

    Илгари тиббий муолажаларни, хусусан, тери ости коронар аралашуви (ТКА), шунтлаш, ангиопластика каби муолажаларни фақат кардиология марказларида олиш мумкин эди. Охирги йилларда президент фармойишига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳридаги ЎКС билан касалланган барча беморларнинг энг яқин шифохонада тромболиздан ўтиши мумкин бўлган дастур тайёрладик. Биз учун бу ютуқ ва ушбу касалликка қарши курашда терапияни ривожлантириш йўлидаги салмоқли қадамдир. Ишончимиз комилки, юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдамнинг ўз вақтида кўрсатилиши, албатта, ўз самарасини беради. Аммо ундан фойдаланиши мумкин бўлган беморларни қамраб олиш даражасини ошириш зарур. Мисол учун, тромболизга муҳтож бўлган беморларнинг атиги 25 фоизи даволанган, ангиопластика ва шунтлашга муҳтож бўлган аҳолининг улуши эса атиги 53 фоизини ташкил қилади.

    Биз бу кўрсаткичларни ошириш устида ишлаяпмиз. Марказлар ва мутахассислар сони сезиларли даражада, хусусан, сўнгги йилларда деярли 10 бараварга ортди, аммо ЮҚС билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун беморлар ва мутахассислар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш ҳам долзарб масала ҳисобланади. Масалан, поликлиникада ўз вақтида ташхис қўйиш, кейин эса кардиология марказига ёки заруратга қараб, ангиологларга юбориш.

    ЎКСни олдини олиш чоралари мавжудми?

    Касалликнинг олдини олишнинг 3 та ёндашуви мавжуд.

    Биринчиси, ҳаммага маълум ёки популяцион усуллар. Масалан, СТТ, пиёда юриш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, рационал овқатланиш, оптимал вазнни назорат қилиш, тамаки чекиш ва бошқа зарарли одатлардан воз кечиш.

    Олдини олишнинг иккинчи чораси бу — ЎКС, юрак хуружи ва инсульт кўринишидаги асоратларнинг олдини олиш учун хавф омилларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш. Мисол учун, холестериннинг юқори даражаси, диабет, семизлик билан касалланган беморлар ва чекувчиларда ЮҚК ривожланиш хавфи юқори. Шунинг учун уларни ўз соғлиғига алоҳида эътибор беришга ишонтириш керак.

    Учинчи ёндашув — ногиронлик ривожланиши ёки ўлим билан якунланадиган касалликнинг олдини олиш бўйича ташхис қўйилган беморларни замонавий усулларга мувофиқ даволаш.

    Жисмоний фаоллик — умумий тавсия. Аммо жисмоний фаоллик беморнинг ёши ва соғлиғини ҳисобга олган ҳолда дозаланиши керак.

    Беморларнинг тавсияларга қандай риоя қилиши ҳақида гапирадиган бўлсак, улар терапияга қанчалик садоқатли ва шифокор тавсияларига қандай амал қилишади?

    Бу жуда катта муаммо. Бемор жиддий касалликдан, масалан, шиш ва нафас қисилишидан азият чекса ҳам, у оёққа туриши ва одатдаги ҳолатига қайтиши билан дарҳол терапияни тўхтата бошлайди. Бу, албатта, даволаниш бутун курсининг умумий натижасига, касалликнинг якуний натижасига, шунингдек, унинг қайталанишига таъсир қилади.

    Яқинда Sanofi Ўзбекистон бозорида Клопидогрел ва Ацетилсалицил кислотасининг фиксацион бирикмаси бўлган инновацион дори воситасини тақдим этди. Дори воситасининг самарадорлиги ҳақида қандай фикрдасиз?

    Бу юрак-қон томир касалликлари терапиясида муҳим ҳодисадир: кўплаб беморларимиз антиагрегантларга муҳтожлиги сир эмас. Уларга стенокардиядан азият чекувчи, миокард инфарктини бошидан ўтказган, тери коронар аралашуви ва ангиопластикани ўз бошидан ўтказган инсонлар киради. Авваллари антиагрегант сифатида улар аспирин қабул қилишган. 2010 йилгача Клопидрогел ва антиагрегантлар алоҳида қабул қилинган. 2010 йилдан бошлаб, беморлар мажбурий равишда икки марталик антиагрегант терапияга амал қилишлари лозим бўлган. Одатда аспирин билан Клопидрогел ёки аспирин билан Тикагрелор қабул қилинади. Бу комбинациялар мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир комбинация ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга.

    Ушбу препаратнинг афзаллиги шундан иборатки, бир дона таблетка таркибида икки хил дори воситаси мавжуд. Бу ерда даволанишнинг комплаентлиги яхши. Беморларга 5-6 тадан дори воситаси ёзиб берилганда, комплаентлик пасаяди. Агарда терапияда кўпи билан 3 хил дори ёзилса, комплаентлик юқори бўлади. Шунинг учун ҳам, менинг фикримча, бу анчагина самарали ва хавфсиз комбинация бўлиб, беморларнинг сифатли даволанишига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда терапиянинг комплаентлигини оширишга ёрдам беради.

    Юрак-қон томир касалликларининг миқёси ўсиш шароитида касалликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим, яъни аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам профилактик кўриклардан ўтказиш, шунингдек, ҳам беморлар, ҳам шифокорлар билан иш олиб бориш баробарида самарали диагностика ва даволанишга мойилликни таъминлаш мумкин.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    07.01.2022, 12:00   Изоҳ (0)   41973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    FMO ва «Ипак йўли» банки Ўзбекистонда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн АҚШ долларлик кредит шартномасини имзолади

    07.01.2022, 09:00

    OLX’да йил якунлари: кўп сотилган маҳсулотлар рўйхати

    05.01.2022, 12:00

    Carrefour Ўзбекистонда ўзининг бешинчи дўконини ишга туширди

    03.01.2022, 15:00

    Prestige Gardens’дан «Фортуна 22» акцияси

    03.01.2022, 12:00

    Оғриққа чидашнинг ҳожати йўқ — Acıbadem’нинг етакчи ортопедидан маслаҳатлар

    03.01.2022, 09:00

    Central Park’да Pepsi билан биргаликда ўтказилаётган New Year Fest авжига чиқмоқда

    02.01.2022, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Сизнинг рухсатингизсиз ишга жойлаштириб қўйишса нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.