Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 27 декабрда олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Францияда коронавирус билан касалланиш бўйича антирекордлар қайд этилди. Ҳозирда шифохоналарда COVID-19 билан касалланган 16 мингдан ортиқ бемор ётибди. Уларнинг 3,2 мингдан ортиғи реанимацияда.

Фото: «ТАСС»

Москвадаги «Заряде» боғида байрамона муҳит.

Рио-де-Жанейрода пляжлар янги «омикрон» штамми тарқалишига қарамай қайта очилди.

Фото: Getty Images

Германиянинг Франкфурт шаҳрида тушган эрталабки туман.

Германиянинг Франкфурт шаҳрида тушган эрталабки туман.
Фото: «ТАСС»

Польшанинг Прземисл шаҳрида аёзли кун.

Польшанинг Прземисл шаҳрида аёзли кун.
Фото: EPA

Мадрид марказидаги Пуэрта-дел-Сол майдонидаги асосий соат текширувдан ўтмоқда. Соат анъанавий тарзда Янги йил кириши билан бонг уради.

Парижда COVID-19 тести учун навбат.

Парижда COVID-19 тести учун навбат.
Фото: EPA

Москва ҳайвонот боғида ҳайвонларга Янги йил совғалари тақдим этилди.

Фото: «Москва» АА

Шанхайдаги Янги йил безаклари.

Шанхайдаги Янги йил безаклари.
Фото: EPA

Брюсселда «омикрон» штаммининг тарқалиши сабабли маданий муассасаларнинг ёпилишига қарши намойиш бўлиб ўтди.

Туманли ҳавода Тошкент телеминорасининг Ўзбекистон Республикаси Гимнастика федерацияси биносидан кўриниши.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Антверпендаги Antverpen Expo кўргазма залида Moderna вакцинаси билан қайта эмлаш жараёнлари бўлиб ўтди.

Антверпендаги Antverpen Expo кўргазма залида Moderna вакцинаси билан қайта эмлаш жараёнлари бўлиб ўтди.
Фото: «ТАСС»

Канада шимолида оқ айиқ болалари -30 даража совуқда онасининг панжалари орасида совуқдан сақланмоқда.

Фото: Legion Media

Хитойнинг Ҳеилонгжианг провинциясидаги муз ҳайкаллари.

Фото: AFP

Буюк Британиянинг Бродс миллий боғидаги сув буғуси.

Буюк Британиянинг Бродс миллий боғидаги сув буғуси.
Фото: Legion Media

Рақобатчилар Сиднейдан Хобартгача бўлган яхта пойгаси бошланишида йўлга чиқди.

Рақобатчилар Сиднейдан Хобартгача бўлган яхта пойгаси бошланишида йўлга чиқди.
Фото: AFP

Ҳарорат -18C даражага тушган Ван вилоятида Мурадие шаршараси қисман музлаб қолди.

Ҳарорат -18C даражага тушган Ван вилоятида Мурадие шаршараси қисман музлаб қолди.
Фото: Getty Images

Ростов-Дондаги Советлар майдонига ўрнатилган Янги йил арчаси.

Ростов-Дондаги Советлар майдонига ўрнатилган Янги йил арчаси.
Фото: «ТАСС»

Япониянинг Йокогама шаҳридаги Hakkeijima Sea Paradise сув ҳайвонлари марказида бўлажак янги йил буржи бўлмиш «йўлбарс» сўзини хитойчада ёзган денгиз шери Лео.

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги эмлаш марказида Covishield вакцинаси олаётган аёл.

Фото: Reuters

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда