Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаси Quacquarelli Symonds халқаро агентлигининг 2022 йил учун энг яхши университетлар рейтингида кўрсаткичлар бўйича ўз натижаларини оширди. Бу ҳақда Олий ва ўрта таълим вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, QS World University Rankings EECA (Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари) рейтингининг 2020 йилги натижаларида Ўзбекистон миллий университети 351+ ўринни олган бўлса, 2022 йил учун эълон қилинган рейтингда 100 поғона юқорига кўтарилиб, 251+ ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети 211+ ўрин билан ўтган йилги натижалардан 40 поғона юқорига кўтарилган.

Шунингдек, Тошкент давлат техника университети ва Самарқанд давлат университетлари ўтган йилги 351+ ўринни сақлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Quacquarelli Symonds 2020 йил учун дунёнинг энг яхши университетлари рейтингини эълон қилганди. Унда Ўзбекистондан бирорта олий таълим муассасаси ўрин олмаган. Кейинчалик агентлик 2021 йилдаги Европа ва Марказий Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларнинг энг яхши университетлари рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистоннинг тўртта университети жой олган.

Ўзбекистон ОТМлари Буюк Британиянинг Times Higher Education томонидан 2019 йилнинг декабрида тузилган рейтингдан ҳам, 2020 йилнинг февраль ойида тузилган рейтингидан ҳам ўрин олмаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди