• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Деновдаги портлаш юзасидан 3 киши қамоққа олинди

    Деновда юз берган портлаш бўйича 3 киши қамоққа олинди. Бу ҳақда «Дарё» сўровига асосан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Денов шаҳри марказидаги Indenim савдо мажмуасида кучли портлаш 7 декабрь тонгида юз берган. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 11 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кейинчалик Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди.

    14 декабрь куни нохуш ҳолат сабаблари муҳокама қилиш учун вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимларининг масъул ўринбосарлари, масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилишда ўтказилганди.

    Йиғилишда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали директори Мирзоқул Мансуров ҳодиса рўй берган жойга ҳукумат комиссияси ва унинг таркибида ‘Ҳудудгазтаъминот’ АЖ раҳбариятининг 5 кун давомида тегишли идоралар, ташкилотлар ва газ таъминоти соҳаси мутахассислари, махсус техника ва асбоб-ускуналарни жалб қилган ҳолда ўрганиш ўтказилганини маълум қилган. Текширувларда 2013 йилда қурилган Indenim савдо мажмуаси остидан Денов тумани ҳокимлиги қозонхонасини газ билан таъминлайдиган ерости ўрта босимли газ қувури ўтказилгани аниқланган.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатовнинг аниқлаштиришича, газ тармоқлари харитасида бино қурилган вақтда туман ҳокимлиги қозонхонасига тортилган газ тармоғи бинонинг остида қолдириб кетилгани кўрсатилган. Маълумотларга кўра уч йилдан кейин қозонхона фаолияти ҳам тўхтатилган. Газ қувури айнан қозонхонага етган жойда беркитиб ташланган.

    Йиғилишда савдо мажмуа қурилиши амалдаги қурилиш нормалари ва қоидалари зид тарзда қурилгани маълум қилинган.

    «Бино хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун савдо мажмуаси ўрта босимли газ қувурининг хавфсизлик зонасини ҳисобга олган ҳолда қурилиши лозим бўлган. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ушбу муҳофаза зонаси бинонинг пойдеворидан тўрт метр масофани ташкил этиши лозим эди. Indenim савдо мажмуаси газ қувурининг айнан устига қурилгани сабабли ер остидаги коммуникациялар созлигини текшириш учун кириш йўли бўлмаган.

    Ўтказилган текширувларда мажмуа остида ҳосил бўлган дайди токлар металл қувурларнинг ташқи коррозиясига ва газ қувурида нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келган. Бу эса ўз навбатида газ сизиб чиқишига ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнашига сабаб бўлгани айтилди», — деган эди бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган масъул.

    14 декабрь куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Деновда газ қувури портлаши натижасида содир бўлган ҳодисага тўхталиб, ушбу нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши кераклигини айтганди. «Ҳаммаси газ раҳбарларининг айби, ушбу воқеа нафс балоси сабабли содир бўлди. Одамлар ҳалок бўлди, ҳалиям Худо бизни асради», – деган эди президент.

    Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 15 декабрь куни Денов шаҳар газ бўлими бошлиғига Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз лозим даражада бажармаслик) 4-қисми «а», «б» бандлари билан, «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти 2 нафар ходимларига Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а», «б» бандлари, 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) 3-қисми «в» банди билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-модда (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Деновдаги портлашда вафот этганларнинг яқинларига моддий ёрдам пули тўлаб берилмоқда — Тўра Боболов
    • Ўзбекистон марказий телеканалларидаги «Ахборот»дан бошқа информацион дастурлар куннинг асосий воқеаси — Деновдаги портлашни қандай ёритди?

    16.12.2021, 13:58   Изоҳ (0)   35955
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ва Қосим Жўмарт-Тўқаевни Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади

    16.12.2021, 13:10

    Шавкат Мирзиёев «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонунни имзолади

    16.12.2021, 12:59

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғини 49 йилга Сингапур компаниясига ижарага бериш масаласи қайта кўриб чиқилишини айтди

    16.12.2021, 12:47

    Ўзбекистон Эрон орқали денгиз савдо йўлларини очмоқчи

    16.12.2021, 12:08

    Жанубий Корея фонди Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 238 млн доллар ажратди

    16.12.2021, 11:33

    «Ўзгидромет» 17 декабрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    16.12.2021, 10:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.