• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шундай хунук ҳолат содир бўлганидан жуда ноқулай аҳволда қолдим». Жондор тумани ҳокими бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйгани ҳақида

    Бухоро вилояти, Жондор тумани ҳокими Санъатилло Ҳикматов Халқ депутатлари Жондор тумани кенгашининг 47-сессиясида туманда бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйгани воқеасига тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда сессияда иштирок этган «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мен бугун ‘Оқтепа’ маҳалласида бўлиб, аёллар билан гаплашиш учун бордим. Аммо бирортаси биз билан кўришишга чиқмади. Уялди одамларимиз. Аёллар уч йил олдин биз йўлни тўсдик, кўчамизни асфальт қилиб беришди. Энди тўсамиз, табиий газ ўтказиб беришади, дейишган ва шу ҳолатни содир этган. Мана, фикрлашни кўряпсизми? Биз билан учрашган эркаклари эса аёллари улардан сўрамай, йўл тўсишга чиқишганини билдиришди. Э-э, қайси ўзбекнинг аёли эридан сўрамай, йўлни тўсади, остонадан чиқмайди-ку!

    Ҳоким сифатида бизнинг ҳудудда шундай хунук ҳолат содир бўлганидан мен жуда ноқулай аҳволда қолдим. Ваҳоланки, мен ҳар бири учун жавобгарман. Ким ҳам ҳар бир манзилда табиий газ ўтказилишини, аҳолига қулай бўлишини хоҳламайди. Аммо ҳаммаси вақти-соати билан ўрнига тушади, бирданига эмас», — деди у.

    Маълумотга кўра, бугунги кунда туманда 177,5 минг аҳоли мавжуд бўлиб, 79 736 нафари ёшлардан иборат. Ҳоким туманда ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ўзгартириш борасида талай ишлар режалаштирилгани, шунга қарамай, ёшларнинг бўш вақтини самарали амалга ошириш бўйича ишлар жуда қониқарсиз эканлигини айтиб ўтди.

    «Туманда 51 та умумий ўрта таълим мактаби бўлиб, фақат 8 тасида спорт зал йўқ. Бироқ бу спортзаллар етарли даражада ишлаяптими? Улардан ёшларимиз фойдалана олишяптими? Мактабга борса, мактабни қулфлаб кетишади. Касб-ҳунар коллежига борса, у қулфланган. Бугун Жондорда маданий ҳордиқ чиқарадиган объектларимиз борми? Битта киноклуб йўқ, концерт ташкил қиладиган залларимиз йўқ. Қаерга боради ёшлар?» — деди ҳоким.

    Маълум қилинишича, «ёшлар дафтари»га киритилганларга ўз-ўзини банд қилиши учун 1 миллиард 445,7 миллион сўм миқдорда субсидия ажратилган. 515 нафар ёшлар жамоат ишларига жалб қилиниб, уларга 3,5 миллиард сўм тўлаб берилган. Булардан ташқари, 2084 нафар ишсизлар доимий ишга жойлаштирилган. 220 та хонадонга уйлар қуриб берилган.

    «Бугун қайсидир соҳаларда мурожаатлар камайгандир, лекин тугамади. Одамларнинг муаммолари етарлича ечилмади. Уларнинг талабидан келиб чиқиб, ўрганганимизда туманимизда яна 400 дан ортиқ хонадоннинг фаровон яшаши учун асқатадиган кўп қаватли уйлар қуришимиз керак экан. Бу, албатта, жуда катта ҳаракат ва харажат талаб қилади.

    Айни пайтда юқорида қайд этилган 2084 нафар шахснинг ишга жойлаштирилгани мавжуд 10440 нафар ишсизлар рўйхати олдида жуда ожиз рақам. 6400 нафар фуқаронинг эса турли хориж давлатларида ишлаш учун кетгани яна бир оғриқли жиҳатимиз. Одамларимизнинг чет элларда сарсон бўлиб юришганидан виждоним қийналади, оғринаман. Ҳар йили камида 1000-1500 нафар фуқароларимизни олиб келиб, ўзимизда ишлатишимиз керак. Бирлашсак, биргалашсак, кўп натижаларга эриша оламиз. Кимдир йўлни тўсиб қўйса, яна кимдир бу ерда ишлаш оғир, деб турли хориж давлатларига қараб югурса... биргина ҳокимнинг ўзи нима қила оларди?», — деди Жондор тумани ҳокими.

    Маълумот учун, ҳоким тилга олган Бухоро вилояти Жондор туманидаги воқеа 4 декабрь куни юз берган. «Ромиш» МФЙ ҳамда «Оқтепа» МФЙлар ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли «Оқтепа» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Газли—Когон йўналиши бўйича янгидан қурилаётган юқори босимли магистрал газ қувури қурилиш ишлари олиб борилаётгани туфайли, ушбу қурилаётган магистрал газ қувуридан табиий газ улаб берилишини талаб қилиб мазкур ҳудуддан ўтувчи йўл ёқасига йиғилган.

    Воқеадан бир кун ўтиб ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда аёллар газ ва «свет» йўқлиги сабаб автомобиль йўлини тўсиб қўйгани айтилган. Шу куни туман ҳокимлиги бунга муносабат билдириб, аҳолининг газ электр таъминоти бўйича иддаолари мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида кредит ололмагани боис автомобиль йўлини тўсган аёлларнинг тўрт нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, салкам 15 миллион сўмдан жаримага тортилганди.

    15.12.2021, 13:15   Изоҳ (0)   50838
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер чўғ бўлиб ёнаётгани юзасидан изоҳ берилди

    15.12.2021, 12:52

    Қарши шаҳридаги хароба ётоқхонада таъмирлаш ишлари бошланди (фото)

    15.12.2021, 11:39

    Фарғонада Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси машина ичида ёниб кетди (фото, видео)

    15.12.2021, 11:25

    «Ўзгидромет» 16 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    15.12.2021, 10:58

    Ўзбекистон армиясида янги «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони жорий этилмоқда

    15.12.2021, 10:28

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 900 сўмгача кўтарилди

    15.12.2021, 09:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиблик учун қайси жамоа фаворит экани маълум қилинди

    Спорт | 2 июл, 19:24

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10

    “Қаттиққўл ҳокимият ва уруш эффекти” — Қирғизистон жон бошига даромад бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    Кино | 2 июл, 18:40

    Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГЭС қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 18:25

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.