Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Bizning Uylar Development компанияси 2021 йил якунлари, шунингдек, Manzara турар жой мажмуасида яшашнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Бугунги кунда Manzara турар жой мажмуасида 270 та бахтли оила истиқомат қилмоқда. Улар аллақачон мажмуанинг барча афзалликларидан фойдаланмоқда. Турар жой мажмуасидан икки қадамлик масофада кўплаб мактаблар, болалар боғчалари, истироҳат боғлари, ижтимоий инфратузилма объектлари, марказий магистрал йўллар, жамоат транспорти бекатлари ва «Юнусобод» метро бекати жойлашган. Бундан ташқари, компания шу давргача 10 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни сотишга муваффақ бўлди ҳамда 4 та тўққиз қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда пухта ва эргономик лойиҳаланган яна саккизта уйда хонадонлар сотилмоқда. Мажмуадаги барча турар жой кўчмас мулк объектлари юқори сифатли тайёр таъмирларланиб сотувга чиқарилган. Бу эса кўчиб ўтишга сарфланадиган харажатларингизни минимал даражада қисқартиради. Кенг йўлаклар ва 2, 3 метр баландликдаги эшиклар жойни визуал равишда оширади. Бундай параметр хонадонни катта ўлчамли мебеллар билан жиҳозлаш учун афзаллик ҳисобланади.

Manzara турар жой мажмуаси — бу Yunusobod Business City’даги 74 765 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга мажмуа. Харидорларга 29 дан 100 квадрат метргача бўлган кўплаб хонадонлар таклиф этилади. Турар жой мажмуаси шаҳарнинг энг баланд нуқталаридан бирида жойлашганлиги сабаб, уй эгалари ўз хонадонидан атрофнинг ажойиб манзарасини тамоша қилиш имконига эга бўлади. Турар жой мажмуасидаги барча хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолда сотувга қўйилган.

Шунингдек, сиз хонадонларни йиллик 18 фоиз ставка билан 20 йилгача кредитга харид қилишингиз мумкин. Дастлабки тўлов 40 миллион сўмни ташкил этади. Шошилинг, хонадонлар сони чекланган.

Манзил: Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44

Instagram: bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: facebook.com/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар