Қурилиш вазири Б. Закиров Жаҳон банки лойиҳа менежери Р. Нитти бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.
Мазкур учрашувдан асосий мақсад, Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва ҳудудий режалаштириш амалиётини модернизация қилиш бўйича Қурилиш вазирлигига консалтинг хизматлар кўрсатишда «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Қурилиш вазири мамлакатимизда олиб борилаётган шаҳарсозлик соҳасида кичик ва ўрта шаҳарлар қурилиши, аҳоли учун ажратилаётган имтиёзларнинг ижобий томонлари ҳақида маълумот берар экан, бунда барча инфратузилма шароитларини яратишдан самарали фойдаланиш, транспортлар тирбандлиги, экологик муаммоларни инобатга олиш муҳим аҳамият касб этишига алоҳида тўхталиб ўтди.
Ўз ўрнида делегация аъзолари вазир фикрига қўшилган ҳолда шаҳарсозлик соҳасида маҳаллий мутахассисларга мастер класслар ўтилиши, «Шаҳарсозлик ЛИТИ» ҳамда Жаҳон банки мутахассислари билан ҳамкорликда Чортоқ, Янгийўл ва Қўқон шаҳарлари мисолида бош режа лойиҳасининг ишлаб чиқилиши, қурилишда техник меъёрлаш маркази билан миллий нормативларни ишлаб чиқиш борасидаги ҳамкорлик хусусида ҳам таъкидлади.
Шунингдек, Қурилиш вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик кўламини янада мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида муҳокамалар олиб борилди.
Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Реклама ҳуқуқи асосида.