Андижон вилоятида 12 декабрь куни соат 03:30 зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 289 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 5 километр чуқурликда, магнитудаси 3,7 баллга тенг бўлган.
Турли ҳудудларда силкинишлар кучи қуйидагича бўлган:
- Хўжаобод туманида 4 балл;
- Жалақудуқ туманида 4 балл;
- Булоқбоши туманида 3 балл;
- Андижон туманида 3 балл;
- Андижон шаҳрида 2-3 балл;
- Қўрғонтепа туманида 2 балл;
- Асака туманида 2 балл;
- Марҳамат туманида 2 балл.
Изоҳ (0)