Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тўғри танланган парҳез терига худди лосьон, крем ва массаж сингари ижобий таъсир қилиши мумкин. «Гўзаллик парҳези» китоби муаллифи Дэвид Вулфнинг айтишича, кундалик рационга маълум маҳсулотларни киритиш орқали терининг ялтираши, соғлом ва гўзал бўлишига эришиш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Унинг фикрича, авокадо, киноа ва какаодан ташқари, антиоксидантларга ва «супер-ёғлар»га бой маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Ёш билан боғлиқ ўзгаришлар ва қаришни олдини олишда аҳамиятли бўлган алой ва зарчава ҳам энг самарали маҳсулотлар саналади. Шунингдек, парҳездан маълум минераллар — биринчи навбатда магнийнинг ўрин олиши мумкин. Парҳезшунос таркибида тирноқ, соч ва терини мустаҳкамлайдиган минераллар бисёр экани сабаб ҳам булғори қалампири, бодринг ва помидорни канда қилмасликни тавсия қилади.

Бундан ташқари, тўқималарнинг эластиклигини сақлаб, регенерация бўлиш хусусиятини оширадиган олтингугурт ҳам гўзаллик учун зарур бўлган минераллардан бири. Айнан шу сабаб ҳам парҳезшунослар ушбу минералнинг кони бўлган тухум, кундалик рациондан ўрин олиши кераклигини таъкидлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар