Марказий банк 9 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,46 сўмга кўтарилиб, 10 782,24 сўмни ташкил қилди. Евро 7,49 сўмга пастлаб, 12 159,13 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 5,56 сўмга пастлаб, 10 769,78 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда доллар курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.