• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги кенг нишонланади

    Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирокида давлат ташрифининг асосий тадбирларидан сўнг ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди.

    Президентлар ҳар доимгидек очиқ, ишончли ва ишчан муҳитда ўтган музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирди. Хусусан, музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали, ўзаро манфаатли ҳамкорликни икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги барча йўналишларда янада ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев ўз баёноти аввалида Қозоғистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан яна бир бор табриклади.

    Кейинги йилларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларига асосланган Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатларида улкан ўзгаришлар рўй бераётгани таъкидланди.

    Ўзбекистон етакчиси бугун тарихий қарор қабул қилиниб, икки томонлама ҳамкорлик иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтарилгани, бу биродар халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларидан келиб чиқиб, уларга тўлиқ мос эканини қайд этди.

    «Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги замирида бир-биримизни тўлдириб туриш борасидаги улкан салоҳиятдан фойдаланишга интилиш ҳам мавжуд. Биз саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ва янги ўсиш нуқталарини излаш ниятидамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши – савдо-иқтисодий ҳамкорликда эришилаётган натижалар мамнуният билан қайд этилди. 2021 йил бошидан ўзаро савдо ҳажми қарийб 40 фоизга ошиб, бу борада рекорд кўрсаткич – 4 миллиард долларга эришиш кутилмоқда. Музокаралар чоғида товар айирбошлашни 2022 йилда 5 миллиардга, узоқ муддатли истиқболда эса 10 миллиардга етказиш мақсад қилинди.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш мақсадида томонлар агрокластерлар, улгуржи-тақсимлаш ва логистика марказларини ташкил этишга, «Агроэкспресс» лойиҳасини илгари суришга келишиб олганликлари кўрсатиб ўтилди.

    Саноат кооперацияси ва ҳудудлараро ҳамкорлик соҳасида эришилган келишувлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада муваффақиятли мисоллар мавжудлиги, жумладан, Костанайда автомобиллар, автобуслар ва қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, Туркистон ва Чимкентда тўқимачилик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани таъкидланди.

    Ўзбекистонда саноат, энергетика, кимё, қурилиш, банк ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ташриф арафасида ўтказилган ишбилармонлик тадбирлари якунида қиймати 6 миллиард долларга яқин бўлган янги инвестиция ва савдо келишувлари имзоланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бундай кўрсаткичлар аввал бўлмаган. Қолаверса, барчаси қатъий келишувлар, улар истиқболга яхши замин яратади», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Транспорт ва транзит соҳаси салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Учқудуқ–Қизилўрда автомобиль ва темир йўллари, Туркистон–Чимкент–Тошкент юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўлини барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

    Томонлар «яшил» энергетика лойиҳаларини фаол илгари суришга, энг янги сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, Оролбўйида дарахтзорлар яратиш борасида биргаликда ишлаш ва халқаро донорлар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

    Брифингда маданият, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда туризм соҳаларида эришилган келишувлар ҳам қайд этилди.

    «Бугунги мураккаб ва зиддиятли замонда одамлар онги ва қалбига, айниқса ёш авлодга ижобий таъсир кўрсатувчи маданият ва маънавиятнинг аҳамияти ортиб бормоқда», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Шу муносабат билан музокараларда Қозоғистонда Ўзбекистон йили ва Ўзбекистонда Қозоғистон йили тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш юзасидан келишувга эришилди. 2022 йилда Ўзбекистонда биринчи Ёшлар конгресси ҳамда Ижодий ва илмий зиёлилар форуми ташкил этиладиган бўлди.

    Қайд этилганидек, Ўзбекистонда саккиз юз мингдан зиёд қозоқ миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилмоқда Улар миллий маданияти, тили ва анъаналарини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган. Тўрт юзга яқин мактабда таълим қозоқ тилида амалга оширилмоқда.

    Мана ўттиз йилдирки, Ўзбекистонда Қозоқ миллий маданият маркази ва унинг саккизта ҳудудий бўлинмалари фаол ишлаб турибди.

    «Қозоқ юртдошларимиз орасида Ўзбекистон Қаҳрамони юксак унвонига ва бошқа давлат мукофотларига сазовор бўлганлар, сенатор ва депутатлар, вазир ва генераллар, йирик корхоналар раҳбарлари борлигидан фахрланамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигини 2022 йилда кенг нишонлаш мақсадида тегишли дастур қабул қилишга келишиб олди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Минтақавий ва халқаро майдондаги ҳамкорлик масалаларига тўхталар экан, Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувидек самарали платформани яратишга муваффақ бўлингани, унинг доирасида умумий уйимизни комплекс ривожлантириш йўллари белгиланаётганини алоҳида қайд этди.

    Музокараларда минтақамизда хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидларга, энг аввало қўшни Афғонистондаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Ўзбекистон ва Қозоғистон позициялари тўлиқ мос экани тасдиқланди.

    Ўзбекистон Қозоғистоннинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Қозоғистон эса Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

    «Ушбу ташриф доирасида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзоладик. Ишончимиз ва шериклигимиз жуда юксак даражага чиққанидан, биргаликда ҳаракат қилиб, ҳар томонлама кўмакдош бўлишга тайёр эканимиздан далолат берувчи Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация улар орасида энг асосийси. Биз икки қардош халқларнинг равнақи йўлида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоримиз», – деди Ўзбекистон президенти.

    Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам кенг доирадаги масалалар юзасидан фикр алмашилган музокаралар якунидан мамнунлигини билдирди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини ўзига қулай вақтда ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф қилди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланди
    • Нур-Султон шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади
    • Шавкат Мирзиёев ва Қосим Жўмарт-Тўқаев икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим вазифаларини белгилаб олди

    06.12.2021, 17:21   Изоҳ (0)   22194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди

    06.12.2021, 17:05

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланди

    06.12.2021, 16:36

    Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг 301 860 дозалик партияси олиб келинди

    06.12.2021, 16:02

    Нур-Султон шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

    06.12.2021, 15:47

    Шавкат Мирзиёев ва Қосим Жўмарт-Тўқаев икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим вазифаларини белгилаб олди

    06.12.2021, 15:20

    Самарқандда бир-бирига туташ учта хонадонда ёнғин чиқди

    06.12.2021, 15:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.