• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Қосим Жўмарт-Тўқаев икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим вазифаларини белгилаб олди

    Оқўрдада Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев тор доирада музокаралар ўтказгани тўғрисида хабар берилганди. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашнинг истиқболларини атрофлича муҳокама қилган. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, қўшма кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, транзит ва логистика, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш масалаларига устувор аҳамият қаратилган. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилган.

    Шунингдек, глобал ва минтақа кун тартибида турган ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон икки халқ ўртасидаги самимий биродарлик муносабатларини юксак қадрлашини таъкидлаган.

    «Бугун тарихий қарор қабул қиляпмиз, ҳамкорлигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтаряпмиз. Кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кенг кўламли шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги интилишимиз қатъий. Бунинг учун барча имконият ва ресурсларни ишга соламиз, Мақсадимиз — биродар халқларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлигини аниқ мазмун билан бойитиш», – дейди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Икки мамлакат етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Давлатлараро Олий Кенгаши, Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини таъсис этишга келишиб олган.

    Шунингдек, музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг янги «ўсиш нуқталари», устувор йўналишлари ва муҳим вазифалари белгилаб олинган.

    Учинчи мамлакатлардан импорт қилинаётган маҳсулотлар ўрнини босиш орқали зарур маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш номенклатураси ва ҳажмини салмоқли даражада кенгайтириш учун катта салоҳият мавжуд. Товар айирбошлаш миқдори жадал суръатда ошаётгани ҳам бунинг тасдиғидир. 2021 йилда бу кўрсаткич рекорд даража – 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

    Ушбу кўрсаткични яқин беш йилда ўн миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Шу мақсадда томонлар тегишли «йўл харитаси»ни қабул қилиш, улгуржи-тақсимлаш марказлари ва қўшма агрокластерларни ривожлантиришга келишиб олган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Томонлар иқтисодиётнинг турли соҳаларида янги қўшма корхоналар ташкил этиш орқали ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган. Инвестицияларни жалб қилиш, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, энергетика, фармацевтика, қурилиш соҳалари устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

    Саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилган. Машинасозлик, энергетика, электротехника, кимё, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда муваффақиятли лойиҳалар кўп. Эндиликда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа устувор соҳаларда янги йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

    Хусусан, куни кеча ишбилармон доиралар иштирокида ўтказилган тадбирларда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд истиқболли инвестиция лойиҳалари тайёрланди. Бу борадаги саъй-ҳаракатларга қўшимча суръат бағишлаша мақсадида саноат кооперацияси бўйича қўшма халқаро марказ ташкил этилади. Ҳудудлараро алоқалар ҳамкорликни кенгайтиришда драйвер бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, яқинда ўтган Ҳудудлар форуми натижасида қатор келишув ва савдо шартномалари имзоланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, икки мамлакатнинг чегараолди ҳудудларига ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва янги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишга топшириқ берилган.

    Транспорт соҳаси муҳим йўналиш сифатида белгилаб олинган. Автомобильда ва темир йўл орқали юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда. Мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар тўлиқ тикланган, янги йўналишлар очилган.

    Ўзбекистон президенти икки мамлакат ва учинчи давлатлар бозорларига чиқишни таъминлайдиган янги йўлакларни шакллантириш муҳим эканини қайд этган. Етакчилар Учқудуқ—Қизилўрда темир ва автомобиль йўлини ҳамда Туркистон—Чимкент—Тошкент юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўл қурилиши лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олган.

    Шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган. Шу мақсадда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барқарор, узоқ муддатли механизмларини ишлаб чиқиш ва икки мамлакат ўртасида сув муносабатларининг барча йўналишларига оид таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттиришга келишиб олинган. Сув тежайдиган янги технологияларни жадал жорий этиш бўйича биргаликда амалий ишлаш, Оролбўйида дарахтзорлар барпо этиш борасида қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланган.

    Томонлар Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ўзаро манфаатлар ва минтақавий яқинлашув ғояларини илгари сурган ҳолда ташқи сиёсат соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган. Президентлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари форматини иштирокчи давлатлар манфаатларига қатъий ҳурмат асосида мавжуд салоҳиятлардан максимал даражада тўлиқ фойдаланиш мақсадида такомиллаштириш йўлида мақсадли иш олиб боришга келишиб олган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 5 декабрдан буён давлат ташрифи билан Нур-Султонда бўлиб турибди. Ўзбекистон президенти 6 декабрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳридаги «Отан корғаушилар» («Ватан ҳимоячилари») монументига гул қўйган.

    06.12.2021, 15:20   Изоҳ (0)   10157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда бир-бирига туташ учта хонадонда ёнғин чиқди

    06.12.2021, 15:06

    Қашқадарёда ҳоким ўринбосари ва ХТБ бошлиғи ўқувчиларга расмга тушиш учун совға бериб, кейин қайтариб олгани айтилган хабарга муносабат билдирилди

    06.12.2021, 14:37

    Оқўрдада Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев тор доирада музокаралар ўтказди

    06.12.2021, 14:12

    Ўзбекистонда хорижий тилларни ўргатадиган Foreign Languages телеканали иш бошлади

    06.12.2021, 13:38

    Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчиси лавозимида олий маълумотга эга бўлмаганлар ҳам ишлаши мумкин бўлади

    06.12.2021, 13:14

    Россияда ўзбекистонлик оиланинг икки фарзанди музлаган кўлга чўкиб кетди

    06.12.2021, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.