Футбол бўйича Франция чемпионатининг 17-туридан ўрин олган ўйинлар 4 декабрь, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Париж жамоаси «Ленс» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 62-дақиқасида Секо Фофана мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берган дақиқаларда эса Жоржиньо Вейналдум мувозанатни тиклади ва «ПСЖ»нинг мағлубиятдан қутулиб қолишига сабабчи бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин Маурисио Почеттино шогирдлари 42 очко билан мусобақанинг яққол пешқадами бўлиб турибди. «Ланс» 27 очко билан 5-ўринни эгаллаган.

Лига 1

17-тур баҳслари

4 декабрь, шанба

«Ленс» — «ПСЖ» 1:1

Голлар: 1:0 – 62 Фофана, 1:1 – 90+2 Вейналдум.

«Ленс»: Лека, Клосс, Гради, Данзо, Медина, Франковски, Какута (Сотока, 54), Фофана, Дукуре, Давид Кошта (Каюзак, 80), Калимуэндо (Айдара, 80).

«ПСЖ»: Навас, Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе, Бернат (Мендеш, 79), Данилу Перейра (Гуйе, 70), Верратти, Паредес (Вейналдум, 70), ди Мария, Месси, Икарди (Мбаппе, 70).

Огоҳлантиришлар: Медина (47), Верратти (63), Ҳакими (90), Гради (90+4).

«Марсель» — «Брест» 1:2

Голлар: 1:0 – 29 Жерсон, 1:1 – 53 Февр (пенальти), 1:2 – 70 Онора.

«Лилл» — «Труа» 2:1

Голлар: 0:1 – 6 Дингоме, 1:1 – 48 Дэвид, 2:1 – 85 Жиродон (автогол).