Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 15-туридан ўрин олган ўйинда «Барселона» 27 ноябрь, шанба куни «Вильярреал» билан баҳс юритди.

Фото: Getty Images

Вильярреалда ўтган ўйинда умумий ҳисобда 4 та гол урилди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлим аввалида Френки де Йонг каталонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада эса Самюэль Чуквуэзе мувозанатни тиклади. Бироқ ўйин якунланиши арафасида меҳмонлар яна иккита гол уришнинг уддасидан чиқиб, ғалабани илиб кетди. 88-дақиқада Мемфис Депай ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, 90+4-дақиқада Филиппе Коутиньо 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди.

Шу тариқа «Барселона» Ла Лига доирасида Хави бошқарувида кетма-кет 2-ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа мусобақа жадвалида 14 та ўйин ўтказган ҳолда 23 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Ла Лига

15-тур баҳслари

27 ноябрь, шанба

«Вильярреал» – «Барселона» 1:3

Голлар: 0:1 – 48 де Йонг, 1:1 – 76 Чуквуэзе, 1:2 – 88 Депай, 1:3 – 90+4, пенальти Коутиньо.

«Вильярреал» – Рули, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Пино (Чуквуэзе, 65), Педраса (Эступиньян, 65), Мойсес Гомес, Капу, Парехо, Тригерос (Раба, 84), Данжума.

«Барселона» – тер Штеген, Эрик Гарсия, Пике, Араухо, Альба (Мингеса, 71), Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес (Коутиньо, 80), Эззалзули (Дембеле, 66), Гави, Депай.

Огоҳлантиришлар: Пино (26), Альба (26), Пике (44), Раба (90).

«Алавес» – «Сельта» 1:2

Голлар: 0:1 – 11 Санти Мина, 1:1 – 21 Хоселу, 1:2 – 70 Аспас.

«Валенсия» – «Райо Вальекано» 1:1

Голлар: 1:0 – 19, пенальти Солер, 1:1 – 64 Паласон.

«Мальорка» – «Хетафе» 0:0

Изоҳ
Асосий янгиликлар