Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 13-турида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари 28 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида Жейдон Санчо меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада лондонликлар Жоржиньонинг пенальтидан урган голи эвазига мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ушбу натижадан кейин «Челси» 30 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. «Манчестер Юнайтед» эса 18 очко билан 8-поғонада бормоқда.

АПЛ

13-тур баҳси

28 ноябрь, якшанба

«Челси» — «Манчестер Юнайтед» 1:1

Голлар: 0:1 – 50 Санчо, 1:1 – 69, пенальти Жоржиньо.

«Челси»: Менди, Жеймс, Тиаго Сильва, Рюдигер, Чалоба, Алонсо (Маунт, 78), Жоржиньо, Зиёш, Лофтус-Чик, Вернер (Лукаку, 82), Ҳадсон-Одои (Пулишич, 78).

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уан-Биссака, Линдельоф, Байи, Теллес, Матич, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 89), Мактоминей, Санчо (Роналду, 64), Рэшфорд (Лингард, 77).

Огоҳлантиришлар: Мактоминей (45), Рэшфорд (49), Жеймс (53), Бруну Фернандеш (77), Роналду (90), Жоржиньо (90+5), Байи (90+6).