Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган Юнусобод туманидаги масжидда жанжал кўтаришга уринган эркак видеоси бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган масжидларнинг бирида жума намози давомида ислом динини қабул қилган йигит видеоси тарқалди. Йигит сўзга чиққан вақтда бир эркак ҳолатга норозилик билдиргани тасвирланган.

Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит ислом динини қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканини маълум қилган. Сўнг йигитга сўз берилган ва у жамоага рус тилида мурожаат қилган. Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунган, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлаган. Масжид жамоаси уни кўчага олиб чиққан.

Аниқланишича, ушбу шахс 41 ёшли А. бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда туради. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар