Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳрида 24–25 ноябрь кунлари 4 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинди. ЙТҲлар тафсилотини қуйида тақдим этамиз.

Сергелида Matiz пиёдани уриб юборди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2021 йил 24 ноябрь куни тахминан соат 00:40 да Сергели тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида Matiz автомобилини ишончнома асосида бошқарган 1998 йилда туғилган Д.И. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда – 1982 йилда туғилган К.Ш. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Юнусободда Spark билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

2021 йил 24 ноябрь куни соат 13:30 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган 22-уй рўпарасида, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Matiz ҳамда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Н.А. бошқарувида бўлган Spark автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва Matiz автомобили ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Бектемирда «КамАЗ» олиб кетаётган бетон устунлар кабинага зарар етказди

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

2021 йил 25 ноябрь куни соат 07:30 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудидан ўтган Сергели–Бўстонлиқ автомобиль йўлининг 18-километрида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган О.Т. «КамАЗ»да ҳаракатланаётиб кескин тормоз бериши оқибатида, юкхонада бўлган бетон устунлар жойидан олдинга силжиб, автомобилнинг кабина қисмига зарар етказган.

Оқибатда ҳайдовчи О.Т. енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда ҳайдовчи ҳодиса жойида, аҳволи яхши.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Шайхонтоҳурда Spark ва Lacetti тўқнашди

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

2021 йил 25 ноябрь куни соат 07:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Қ. бошқарувидаги Spark ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ф.И. бошқарувида бўлган Lacetti автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда Spark ҳайдовчиси ва Lacetti салонида бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар