Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда ҳар йили табиий офатлар ўртача 1,4 миллион кишига таъсир ўтказган ҳолда, 3 миллиард долларга яқин зарар етказади. Бу ҳақда 22 ноябрь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Жаҳон банки ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан биргаликда ўтказган давра суҳбатида маълум қилинди.

Бухоро вилоятида 2020 йилнинг 27 апрелида юз берган табиий офат оқибатлари.

Бухоро вилоятида 2020 йилнинг 27 апрелида юз берган табиий офат оқибатлари.
Фото: Президент матбуот хизмати

«Табиий офатларга жавоб чораларини кучайтириш орқали иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш» мавзусидаги ушбу давра субатида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ўзгидромет» вакиллари, иқтисодиётни ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мутахассислар иштирок этган.

Унда иқлим ўзгаришига мослашишни режалаштиришда бугунги кундаги ҳолат ва ўсиш жараёнлари, барча секторларда чидамлиликни оширишда ҳукумат режалари, табиий офатларга тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш, табиий офатларга мослашиш ва уларга жавоб бериш учун давлат инвестициялари масалаларини муҳокама қилинган.

Прогнозларга кўра, иқлим ўзгариши табиий офатлар, айниқса қурғоқчилик, сув тошқинлари ва кўчкилар хавфини оширади. Ҳисоб-китобларга кўра, йирик сув тошқини мамлакат ЯИМнинг тахминан 5 фоизига зарар етказиши мумкин ва кучли қурғоқчилик ҳам худди шундай жиддий иқтисодий таъсирга эга бўлади.

«Биз иқлим сценарийларини ва келажакдаги ўзгаришларнинг иқлим прогнозларини тузадиган моделларининг прогнозлари у мамлакатимизда қандай ривожланиши ҳамда иқлим ўзгаришини юмшатиш учун бажарилган ишларга боғланган ҳолда келгуси асрда вазиятга қараб ҳарорат яна 1,5 ва 3 даражага кўтарилиши мумкинлигини кўрсатади», — деган «Ўзгидромет»нинг лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи Наталя Агалцева.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Яшил технологияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қориевнинг таъкидлашича, табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш хавф-хатарларга дучор бўлишни камайтириш, жисмоний таъсирларни юмшатиш ҳамда одамлар ва давлат молиясини табиий офатларнинг энг ёмон таъсиридан ҳимоя қилиш учун комплекс инвестициялар дастури ва институционал ислоҳотларни талаб қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар