Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Висконсин штатининг Уокешо шаҳрида йўлтанламас Рождество паради иштирокчиларини уриб кетиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция баёнотига таяниб, Associated Press агентлиги хабар берди, деб ёзади «РБК».

Фото: The Sun

Фото: The Sun

Аммо полиция қурбонлар сонини ошкор этмаган. Бундан ташқари, кўнгилсиз ҳодиса оқибатида 23 киши жароҳат олган. Полиция маълумотларига кўра, 11 нафар катта ёшли ва 12 нафар бола шифохонага ётқизилган. Жабрланганлар орасида — парад иштирокчилари ва рақс гуруҳи аъзолари бор.

Reuters’нинг ёзишича, гумонланувчи қўлга олинган, унинг машинаси ҳам топилган. Шу билан бирга, полиция содир бўлган воқеанинг террорчиликка боғлиқ ёки йўқлиги ҳақида ҳеч нарса демаган.

Маҳаллий вақт билан соат 16:39 да қизил йўлтанламас Рождество паради иштирокчиларини уриб юборган. Байрамнинг трансляция видеосида машина катта тезлида жараён ўтказилаётган йўлнинг ҳаракатланиш қисмига келиб урилганини кўриш мумкин. У, шунингдек, оркестр аъзоларини ва раққос қизларни ҳам уриб юборган.

Аввалроқ Техасда пойга машинаси томошабинлар устига юриб кетиши оқибатида 29 киши жароҳат олгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар