Болгариянинг амалдаги президенти Румен Радев мамлакат раҳбарлигига сайловларнинг иккинчи турида 67 фоизга яқин овоз тўплади, деб хабар беради «Коммерсантъ». Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 99,4 фоизини санаб чиққан. Унинг рақиби София университети ректори Анастас Гержиков сиёсатда бошқа иштирок этмасликка қарор қилган.
Овоз бериш жараёнларининг натижаси:
- Румен Радев — 66,67 фоиз (1,5 миллион овоз);
- Анастас Гержиков — 31,85 фоиз (732 минг);
- барчага қарши — 1,48 фоиз (34 минг).
Мамлакатда президентликка сайловларнинг биринчи тури 14 ноябрь куни бўлиб ўтганди. 23 нафар номзоднинг ҳеч бири 50 фоиз овоз тўплай олмаган. Ўшанда Радевга сайловчиларнинг 49,42 фоизи, Гержиковга 22,83 фоизи овоз берганди.
Мавзуга доир: Болгария ҳарбий прокуратураси бир гуруҳ ҳарбийларни Россия фойдасига жосуслик қилишда айблади
Изоҳ (0)