Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва мамлакатга келтирилган вакциналар миқдори 42 миллион 805 минг дозадан ошди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 7 566 020 доза вакциналар топширилди.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Улардан:
- 6 498 020 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
- 408 000 дозаси «Спутник V»;
- 660 000 дозаси AstraZeneca вакциналаридир.
Шундай қилиб, мамлакатда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 42 805 618 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 2 254 480 дозаси AstraZeneca;
- 32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 128 500 дозаси «Спутник V»;
- 3 000 060 дозаси Moderna;
- 2 014 740 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинаси.
Шундан 31 192 046 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.