Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси 17 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрига илк парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда Spot компания матбуот хизматига таяниб.

Фото: «Вести Сочи»

Фото: «Вести Сочи»

Маълум қилинишича, Тошкент—Сочи—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейс ҳар чоршанба куни Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. Парвоз вақти тахминан 3 соат 50 дақиқани ташкил этади.

Парвозлар жадвали (Тошкент вақти билан):

  • Тошкентдан учиш — 13:00, Сочига қўниш  — 14:50;
  • Сочидан учиш — 16:20, Тошкентга қўниш — 21:45.
Бунга қадар ушбу йўналишда фақат Uzbekistan Airways самолётлари учган бўлса, эндиликда ҳар икки авиакомпания хизмат кўрсатади.

Qanot Sharq Ўзбекистонда биринчи хусусий авиаташувлар хизматини йўлга қўймоқчилиги 2019 йилда маълум бўлганди. 2021 йилнинг июлида компания тегишли рухсатномага эга бўлди.

Сочидан ташқари, компания БААнинг Шаржа шаҳрига парвозларни амалга оширди, Тошкентдан Москва ва Киевга чартер рейсларни йўлга қўйди.

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда