Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Chevrolet Cobalt Қозоғистон бозорида автомобиллар сотуви бўйича етакчиликни сақлаб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциацияси маълумотларига таяниб, UzAuto Motors матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг октябрида қозоғистонликлар 1428 дона Cobalt сотиб олган. Энг кўп сотилган моделлар рейтингида иккинчи ўринни Nexia (848 дона), учинчи ўринни Hyundai Accent (590 дона) эгаллаган.

Октябрь ойида жами 2 567 дона Chevrolet автомобиллари сотилган бўлиб, бу мамлакат янги автомобиллар бозори умумий ҳажмининг 28 фоизини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, март ойидан буён Қозоғистон бозорида автомобиллар сотуви бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Шундай қилиб ушбу модель 8 ойдан буён етакчиликни қўлдан бой бермади.

UzAuto Motors биринчи ярим йилликдаги экспортининг 94 фоизи ушбу мамлакатга кетган, экспортнинг ўзи ишлаб чиқаришнинг қисқариши фонида икки баробар ошган — худди UzAuto Motors’нинг соф фойдаси каби.

Ноябрь ойида берилган маълумотга кўра, UzAuto Motors 9 ойда экспорт қилган автомобилларнинг 96 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келди.

Ўзбекистонда эса ушбу моделга навбатлар ўсиб бормоқда. Ўтган ҳафтада Cobalt учун навбатда турганлар 16 296 нафарга етганди.  UzAvto Savdo бот маълумотларига кўра, айни пайтда улар сони 17 684 кишини ташкил қилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга телефон экспорт қилгани маълум бўлди
Дунё
Эрон янги атом электр станциясини қуришни бошлади
Спорт
ЖЧ—2022. Франция терма жамоаси Польшани енгиб, чорак финалга чиқди