• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчак туҳмат қилган деб топилиб, унга нисбатан жазо тайинланди

    Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчакка нисбатан икки ярим йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Бундан беш ярим ой аввал Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Унда келин дала шийпонида идишларни ювиш учун чиққанида, уни кўрган спиртли ичимлик таъсирида бўлган 5 нафар эркаклар мажбурлаб шийпонга олиб кириб, қўл-оёғини боғлаб, зўрлагани айтилган. Келиннинг яқинлари уни зўрлаган эркакларга қонуний чора кўришни сўраган.

    Шундан сўнг Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, шунингдек, жиноят ишини ички ишлар вазири шахсан назоратга олгани ҳам маълум қилинганди.

    29 май куни Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчининг баданида зўрлик аломатлари билан боғлиқ тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, 13-14 ҳафталик ҳомиладор экани ва ҳомиласи ривожланаётгани аниқланган.

    Тергов ҳаракатлари давомида тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан келинчак О.О.нинг зўрлангани тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмагани сабабли жиноят ишининг гумон қилинувчиларга тегишли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига (жиноий ҳодиса юз бермаган ёки шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса) асосан тугатиш масаласи кўриб чиқилаётгани, фуқаро О.О. ва бошқаларнинг туҳмат қилгани ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани маълум қилинганди.

    Афсуски, орадан беш ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да ички ишлар вазирлигидан тортиб, бош прокуратура, ҳаттоки суд томонидан ҳам тергов ҳаракатлари натижаси юзасидан оммавий ахборот воситаларида ҳеч қандай қўшимча ёки якуний маълумот берилмаганди.

    Ноябрь ойи бошида «Дарё» мухбири вилоят прокуратураси ахборот хизмати билан боғланиб, тергов ҳаракатлари якуни бўйича маълумот тақдим этишни сўради.

    Вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 26 июнь куни О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми (нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали; оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб; оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда; ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинган туҳмат) бандлари ва бошқа моддалари (айнан қайси моддалар эканига аниқлик киритилмаган) билан айблов эълон қилиниб, «шахсий кафиллик» эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Жиноят иши айбланувчи О.О. ва унинг ҳимоячисига таништирилган ва жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, Жиноят процессуал кодексининг 388-моддаси тартибида суд муҳокамасига юборилган. Бироқ «Дарё» мухбирининг ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилоят судига қилган сўрови бўйича ҳеч қандай маълумот берилмаганди.

    Вилоят суди матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 10 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бўстон тумани суди томонидан судланувчи О.О.га нисбатан суд иши тегишли тартибда кўриб чиқилган.

    Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи О.О. Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «а» банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш) билан айбли деб топилган. Унга нисбатан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    15.11.2021, 11:50   Изоҳ (0)   52229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилади

    15.11.2021, 11:39

    «Энди қоғоз журнал, рейтинг дафтарча бўлмайди, талаба гувоҳномаси ҳам ID картага ўтказилади» — Абдуқодир Тошқулов

    15.11.2021, 10:32

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 790 сўмга қадар кўтарилди

    15.11.2021, 09:48

    Қорақалпоғистонда ИИВ ходими пора олаётганида қўлга тушди

    15.11.2021, 08:33

    Ўзбекистонлик талаба йигит Telegram’даги ботини 150 минг долларга сотди. Мана унинг ҳикояси

    15.11.2021, 07:07

    Шавкат Мирзиёев Россияга ноябрнинг иккинчи ярмида бориши кутилмоқда

    14.11.2021, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.