Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Агар футболкалар эскирган бўлса, уларни ташлаб юборишга шошмаслик керак. Чунки айрим кераксиз нарсалардан бошқа буюмлар ясаш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Замонавий заргарлик буюмларини яратиш учун шунчаки эскирган футболкалар ҳам кифоя қилади. Чунки пахта матоси вақт ўтиши билан юмшайди ва чўзилади, бу тақинчоқ ясаш учун айни муддао.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Керакли нарсалар:

  • мис дастаклар;
  • тилларанг занжир;
  • тилларанг ҳалқалар;
  • қисқичлар;
  • заргарлик буюмлари учун бирлаштирувчи ҳалқалар;
  • илгаклар.
Фото: «Домашний очаг»

Ушбу безакни яратиш учун турли хил рангдаги иккита футболка керак бўлади. Ҳар бир футболкадан бешта ингичка ўрим учун 10 та тасма кесилади. Уларнинг ҳар бири тилларанг занжир билан ўриб чиқилади. Ҳаммасининг учи бирлаштирилиб, ҳалқаларга қадалади.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Агар танланган мато рангларидан бири ишлатилса, бу қисм кўп қатламли нақшли маржонларни мукаммал тарзда тўлдиради.

Фото: «Домашний очаг»

Зирак учун бир хилдаги мато бўлаклари овал шаклида кесиб олинади. Матонинг чет қисми қайчи ёрдамида кесиб чиқилади ва бир учи зирак ҳалқасига қадалади. Бу каби зиракларни бир ёки бир нечта матолар қатлама билан ҳам синаб кўриш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Билагузук ясаш учун матодан бир нечта тасма кесиб олинади ва бир қисми ўралади. Уларнинг ҳар икки томони темир қисмга бирлаштирилади. Қисқич ёрдамида маҳкамланади.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Зираклар учун мато ва занжирлардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун матодан ингичка қисм кесиб олинади.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Занжир ва мато биргаликда тилларанг узун туйнукча ичидан ўтказилади ва зирак ҳалқаларига уланади. Занжир ҳар кимнинг дидига кўра узунликда бўлиши мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда