Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган юрак-қон томир касалликлари мавзусидаги видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари «Соғлом турмуш тарзи» платформаси бўйича тарғибот ишларини кучайтириш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга, қўшимча 60 миллиард сўм ажратилишини айтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилди.

Фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етгани, уларга ҳар 10 минг қадам юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилгани таъкидланди.

«Юрак-қон томир касалликларнинг асосий сабабларидан бири бу – албатта, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик ҳисобланади.

Мисол учун, агар 40 ёшдан ошганлар кунига 7-8 минг қадам юрса, юрак-қон томир касалликларига чалиниш 20 фоизга камайиши нуфузли халқаро илмий ташкилотлар томонидан исботланган.

Энди соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллаларни танлаб, уларга замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратамиз.

Вилоят ҳокимлари 2 тадан, туман ва шаҳар ҳокимлари 1 тадан худди шу каби намунали маҳаллани ташкил қилсин.

Ҳожибоев ва Мусаевга келгуси йил 1 сентябрга қадар «тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарини ташкил этиб, беморларни 35 турдаги кўрсатма материаллар билан таъминласин.

Алишер Хўжаев ва Асад Хўжаев бу ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боришга шахсан масъул бўлади», – дейди Президент.

Бундан аввал Ўзбекистонда «1hls.uz» мобил иловаси қайта ишга туширилади ва такомиллаштирилиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 253-сонли қарорига мувофиқ, аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш бўйича «Соғлом турмуш тарзи» платформаси, яъни «1hls.uz» веб-саҳифаси ҳамда мобил иловаси ишга туширилганди. Сентябрь ўрталарига келиб, «1hls.uz» мобил иловаси фойдаланувчиларига пул тўлашни вақтинча тўхтатган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)