• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги яна бир чорраҳадан ўтиш бўйича қўлланма эълон қилинди

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Аҳмад Дониш, Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмасида транспорт ҳаракатини ташкил этишнинг янги схемаси ҳақида репортаж эълон қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Чорраҳанинг асосий принципи — «ҳаракат фақат тўғрига». Ўнгга бурилиш учун 50-100 метрлик икки қатор йўл («кармашка») ташкил этилган. Чапга бурилиш учун эса Нурафшон кўчасидан светофорли махсус йўналишлар, Аҳмад Дониш ва Себзор кўчаларидан эса айланма йўллар ва ортга қайрилиш қаторидан ўтувчи ҳаракат йўллари ажратилган.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Репортажда айтилишича, шаҳардаги аксарият чорраҳаларда машиналар тўғрига, ўнгга ёки чапга ва баъзи ҳолларда ҳаттоки ортга қайрилиб олиш мумкин, бу эса транспорт воситаларининг тўпланишига ва тирбандликни келтириб чиқаришга сабаб бўлмоқда.

    Лойиҳа раҳбари Фират Коч интервьюда барча қўшимча йўллар ҳисобига эндиликда чорраҳадан 600-700 тага яқин автомобиль ўтиши мумкинлигини маълум қилган.

    Светофорда турган автомобиллар орасида 8-10 метр масофа мавжуд, бу масофа орасидаги чизиқларда эса 2 тадан (4 чизиқли йўлда 8-10 та) автомобиль жойлашиши мумкин. Таъкидланишича, автомобилларни светофорга яқинроқ жойлаш орқали тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилинган.

    «Бизнинг лойиҳамиз бўйича ушбу чорраҳада чапга ҳаракатланувчи 1000 та автомобиль тўпланса ҳам, бу ерда тирбандлик ҳосил бўлмайди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун биз махсус дастурлар орқали бу жараённи ҳисоблаб, текшириб кўрдик», — деди туркиялик мутахассис.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Репортажда, шунингдек, лойиҳалаштириш ишлари давомида аҳоли фикри ҳам инобатга олингани айтилмоқда. Шу кунларда чорраҳа атрофида пиёдалар йўлакчаларини янгилаш, яшил ҳудудларни ташкил этиш жараёнлари давом этмоқда. Шу билан бирга, видеолавҳаларда барча пиёдалар ўтиш жойларида ҳам хавфсизлик чоралари мавжуд эмаслигини кўриш мумкин.

    Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчаси (2020 йил ёзда) реконструкция қилинганидан сўнг, аҳоли унинг жуда кенглиги ва пиёдалар ўтиш жойлари мавжуд эмаслигидан шикоят қилган эди.

    Баҳорда Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳам Фарғона йўли кўчасидаги қайта ташкил этилган чорраҳаларда «фақат тўғрига ҳаракатланиш» тартиби бўйича қўлланмани эълон қилганди. Ўшанда ҳайдовчилар кўчалардан «нотўғри фойдаланаётгани» айтилганди.

    Мавзуга доир: «Тошшаҳартрансхизмат» Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилиши сабаб тирбандликлар юзага келишидан огоҳлантирди

    09.11.2021, 16:37   Изоҳ (0)   23786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда собиқ МЧЖ директори 2 429 бош чорва молини талон-торож қилгани аниқланди

    09.11.2021, 16:07

    Тошкентда кузатилган чанг бўронидан кейинги чўккан чанг таркибида инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмаслиги айтилди

    09.11.2021, 15:35

    Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Туркияга ташриф буюради

    09.11.2021, 14:41

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Японияда ишлаш истагидаги тикувчи аёллар учун вакансия эълон қилди

    09.11.2021, 13:12

    Андижонда 18 ёшли йигит каналга оқизиб юборилгани айтилаётган хабар юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    09.11.2021, 12:52

    Ўзбекистонда «1hls.uz» мобил иловаси қайта ишга туширилади ва такомиллаштирилади

    09.11.2021, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.