5 ноябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Россиянинг Кроснадар тоғларида жойлашган Сукко сунъий кўлидаги сайёҳлар.

Фото: «ТАСС»

Тошкент марказида жойлашган Амир Темур ҳайкалидаги чанг-ғуборни юваётган ободонлаштириш ходимлари. Пойтахт аҳолиси икки кундан бери чанг ва қум аралашмасидан нафас олмоқда.

Фото: Андрей Кудряшов

Туркиянинг Ван шаҳрида қорда кетаётган киши.

Фото: Getty Images

Чанг билан қопланган шаҳар. Тошкент шаҳри Паркент кўчасидаги чорраҳа.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Муҳожирлар карвони Мексиканинг Чиапас қирғоқлари бўйлаб АҚШга кетмоқда.

Фото: Getty Images

Тошкентдаги Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтида бўш вақтида эскиз чизиб ўтирган талаба.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Заранж шаҳридаги боғчада ўтирган афғонистонлик болалар. «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан бери айрим шаҳарларда аёллар ишлашига рухсат берилмаган.

Фото: Getty Images

Чанг-ғубор остидаги «Бунёдкор» стадиони. «Ўзгидромет» ахборот хизмати раҳбарига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай ҳодиса кузатилмаган.

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Машҳур британиялик табиатшунос-телебошловчи, бир қанча ҳужжатли фильмлар муаллифи Сэр Дэвид Аттенборонинг ҳайвонлар билан ўралган ҳақиқий ўлчамдаги тортига якуний ўзгартиришлар киритилмоқда. Торт Cake International кўргазмаси пайтида бир гуруҳ қандолатчилар томонидан яратилди.

Фото: PА

Сергели ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Неуар этник жамияти аёллари Непалдаби миллий байрам – Самбатнинг 1142 йиллиги шарафига ўтказилган маданий митингда иштирок этмоқда.

Фото: Shutterstock

Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида қуюқ чанг-ғубор кузатилмоқда. Аввалроқ Республиканинг қатор туманларида кўрувчанлик 500–1000 метргача пасайгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Кёльн яқинидаги иссиқлик электр станциясига кўмир етказиб берувчи поездлар йўлини тўсиб қўйиш учун темир йўлларга ётиб олган экологик фаоллар.

Фото: Reuters

34 минг томошабинни сиғдира оладиган «Бунёдкор» стадиони чанг-ғуборга «бурканган».

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

«Толибон» жангариси Ҳиротдаги «Катта масжид»ни қўриқламоқда. «Толибон» Афғонистон ва унинг пойтахти Кобул устидан назоратни 2001 йилда АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан ҳокимиятдан ағдарилганидан деярли 20 йил ўтиб, август ойи ўрталарида қайта қўлга олди.

Фото: Getty Images

Лондондаги куз ранглари билан қопланган баргли девор олдида одамлар расмга тушмоқда.

Фото: Reuters

Босния ва Герцогавинанинг Илидза шаҳри чеккасидаги сув босган кўчадан ўтиб кетаётган киши. Кучли ёмғир Боснияда сув тошқинига сабаб бўлди, мамлакатнинг айрим ҳудудларида яшовчи аҳоли эвакуация қилинди.

Фото: AP Photo

Неонтейҳос шаҳри қолдиқларида олиб борилган қазишмалар пайтида топилган Ион жангчилари хотинларининг рельефли ниқоблари реставрациядан сўнг Измир археология музейида намойиш этилди.

Фото: Getty Images

Франкфуртга кетаётган ва шаҳардан келаётган автомобилларнинг экспозиция услубида олинган сурати.

Фото: AP Photo

Амритсардаги Дивали фестивалининг эртасига нишонланган Фатиҳ Див байрамида сикх жанг санъатининг қадимий шакли бўлган гаткани ижро этаётган жангчи.

Фото: AFP