3 ноябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.
Испаниянинг Канар ороллари таркибига кирувчи Палма оролида Камбре-Веха вулқонининг отилиши бир ярим ойдан бери давом этмоқда. Оролга яқин жойлар вулқон кули билан бутунлай қопланган.
Фото: Getty Images
Амир Темур хиёбони, сайёҳларга мўлжалланган икки қаватли автобусда сайрга чиққан келин ва куёв.
Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова
Мавзуга доир: Фото: Тўй куни сайловда иштирок этган Қашқадарё, Сурхондарё ва Намангандаги келин-куёвлар
Нью-Деҳлида Дивали байрамига тайёргарлик кўриш учун улгуржи гул бозорида гулижавҳардан гулчамбар тайёрлаётган ишчилар.
Фото: Shutterstok
Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) янги биноси олдида автомобиллар оқимини тартибга солаётган ЙПХ ходими.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Мавзуга доир: Тошкентда Сенатнинг янги биноси жойлашган кўчадан ўтувчи 10 та автобус вақтинча ўз йўналишини ўзгартиради
Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) янги биноси олдидаги кўчаларнинг йўлларини асфальтлаб, текислаётган махсус машина ва ишчилар.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) янги биноси олдидаги биноларни пардозлаб чиқаётган ишчилар.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Непалда итларнинг ўз байрами бор, бу Тиҳар фестивалининг иккинчи кунига тўғри келади. Шу куни непалликлар итларни дуо қилади, уларнинг фидойилиги ва жасоратига ҳурмат бажо келтиради.
Фото: «ТАСС»
Мавзуга доир: «Ухлатадиган дори йўқлиги учун итларни отиб ўлдирамиз». Ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонларга муносабат қачон ўзгаради?
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида тиланчилик қилиб турган кекса аёл.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Индонезиянинг Бандунг шаҳрининг бир қанча ҳудудлари Ситарум дарёсининг ўзанидан тошиши туфайли сув остида қолди.
Фото: «ТАСС»
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчасида ишлаётган ободонлаштириш бўлими ходимларининг иш қуроллари.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Лондонда жойлашган Хемптон суд саройидаги «Гигантлар билан туриш» номли бадиий инсталяция. Инсталяция 100 дан ортиқ махсус топшириқ олган аскар ҳайкалларини, шу жумладан, Биринчи жаҳон уруши пайтида Хемптон кортидаги Home Park қароргоҳида бўлган ҳинд аскарларини ўз ичига олган.
Фото: AP Photo
Мехикода «Ўликлар куни»да маҳаллий аҳоли қабристонларга бориб, ота-боболарининг қабрини гуллар билан безади.
Фото: Getty Images
Бельгиянинг Сент-Ҳуберт шаҳрида руҳоний Пётр ва Павлус собори яқинида анъанавий ҳайвонларни чўқинтириш маросимини ўтказди.
Фото: EPA
Сенегаллик ёзувчи Моҳамед Мбугар Сарр «Эркакларнинг энг махфий хотираси» китоби учун 2021 йилги Гонкур мукофотини қўлга киритди.
Фото: EPA
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Москвани қоплаган қуюқ туман, арқон тортаётган давлат раҳбарлари, янгиланаётган Сенат биноси. 2 ноябрь суратлари
- Кучукча Питер Пен, ўликлар шарафига парад, дунё бўйлаб нишонланган энг қўрқинчли байрам. 1 ноябрь суратлари
- Зиёрат учун ёпилган қабристонлар, ҳарбий қизидан фахрланган она, Папа билан учрашган Байден. 29 октябрь суратлари
- Ёмғир остидаги Тошкент, бўялган жўжалар, Хеллоуинга тайёргарлик. 28 октябрь суратлари
- Ногиронлар аравачасида баскетбол ўйнаётган амалдорлар, ҳарбий хунтага қарши суданликлар, вулқон яқинида сайр қилаётган одам. 27 октябрь суратлари
- Оддий фуқарога турмушга чиққан малика, Афғонистонга хавф солаётган қурғоқчилик, Москвада юрган фаришта. 26 октябрь суратлари
- Тобутдаги тирик одам, куз рангларига бурканган Тошкент, етим қолган олмахон. Ҳафта суратлари