Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имом-хатиби Шукуруллоҳ Эгамбердиев ўзбек тилидан бошқа тилларда гапирилишига муносабат билдирди.
«Баъзи бир ‘чала билимдонлар’ бор. Нима бу русча? Нима русча гапириш гуноҳми? Хом ошқовоқ, тил — илм-ку. Мана, корейс тилини, хитой тилини билган болалар зўр пул топиб юришибди. Тил билмаганлар юрибди, кўча супуриб.
Агар тилни билганда минг доллар оларди. Тилни билиш яхши нарса. Хуллас, тожикча гапирамизми, орага русча қўшамизми, нима қўшсак ҳам мақсад битта — тушунсаларинг бўлди», — дейди имом-хатиб.
Изоҳ (0)