Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилган Нарзулло Обломуродов Тошкентнинг Янги ҳаёт туманидаги 579-сайлов участкасида овоз берди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири. Унга рафиқаси Ф.Раҳматова ва оиласининг бошқа аъзолари ҳамроҳлик қилган.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов рафиқаси Ф.Раҳматова билан.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг рафиқаси Ф.Раҳматова овоз бермоқда.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Овоз бериш жараёнида номзод Нарзулло Обломуродовнинг отаси ҳам қатнашди.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Нарзулло Обломуродов ва унинг оила аъзолари.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Маълумот учун, Нарзулло Обломуродов 1975 йил 22 январда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўқитувчи оиласида туғилган. Миллати — ўзбек, маълумоти — олий. 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Бирмингем (Буюк Британия) университетини тамомлаган. Ихтисослиги — иқтисодчи. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Нарзулло Обломуродов илк меҳнат фаолиятини 1996 йилда Deloitte and Touche халқаро аудиторлик ташкилотида бошлаган, Миллий банкда давом эттирган. 2001—2008 йилларда Марказий ҳузуридаги илмий-тадқиқот марказида, Банклар ассоциацияси ва Республика фонд биржасида масъул лавозимларда ишлаган. 2008—2017 йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент молия институтида кафедра мудири, факультет декани лавозимларида фаолият юритган.

2017—2020 йилларда Президент администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритган. 2020—2021 йилларда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Нарзулло Обломуродов 2021 йил февралдан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда. «Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони, «Дарахт экинг» акцияси каби лойиҳалар муаллифи.

Нарзулло Обломуродов 2019 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган. Оилали, икки ўғил ва бир қизи бор. Рафиқаси Ф.Раҳматова Тошкент тиббиёт академияси докторанти.