«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
09:54, 24.10.2021 13018

Америкалик хонанда Билли Айлиш ўзининг илк атирини тақдим қилди

Хонанда Билли Айлиш атир ишлаб чиқара бошлади. Бу ҳақда у Instagram саҳифасида маълум қилди.

Фото: Instagram / @billieeilish

«Ниҳоят сиз билан дебют Eilish номли атирни баҳам кўраётганимдан бағоят хурсандман. Бу мен учун дунёдаги энг севимли ифор», — деб ёзиб қолдирган у.

Фото: Instagram / @billieeilish

Билли палитрадаги турли гуллар ифорини ҳис қилади. Уни ҳамиша қаҳрабо (янтар) ифори ўзига ром этган. Шу сабаб бўлса керак Eilish’ни ишлаб чиқаришда мушк, дарахт, зираворлар ва ваниль ноталаридан фойдаланилган. Янги ифорнинг флакони тилла рангда бўлиб, унга Биллининг имзоси туширилган. Eilish атири 2021 йилнинг ноябридан сотувга чиқарилади. Сайт орқали харид қилиш мумкин бўлган ифорнинг нархи ҳозирча маълум эмас. Аввалроқ Билли Айлиш ўзининг концерт-фильми трейлерини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.