Тошкентдаги Халқаро медиа ҳоллда «Марказий Осиё яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати» экспертлар сессияси ўтказилди.
Унда ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистоннинг амалдаги ҳокимиятини тан олиш масаласига ойдинлик киритди.
«Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи ҳозир кўрилмаяпти. Биз фақат Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш, юзага келиши мумкин бўлган гуманитар инқирознинг олдини олиш ва ўзаро ҳамкорликни тиклаш бўйича музокаралар олиб боряпмиз», – деди Фурқат Сиддиқов.
Бундан аввал Исматулла Иргашев Афғонистонда толиблар ҳукуматини тан олиш шартларини маълум қилганди.
Изоҳ (0)