Руслан Чагаев — Ўзбекистон бокс тарихига ўз номини ёздириб қўйганлардан бири. Чагаев ҳаваскор боксда Осиё ва жаҳон чемпиони, профессионал тоифада эса собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади. «Оқ Тайсон» 1978 йил 19 октябрь куни Андижонда таваллуд топган. Спортчи проф рингдаги фаолияти давомида 38 та жангда иштирок этиб, 34 та ғалаба (шулардан 21 таси нокаут), 1 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этган.

«Дарё» 43 ёшни қарши олган спортчининг фаолиятига оид фотогалереяни тақдим этади.

Чагаев 16 ёшда. Руслан ёшлигиданоқ спортга бўлган муносабати билан тенгқурларидан ажралиб турган.

Фото: Instagram / Руслан Чагаев

Руслан Чагаев ҳаваскор бокс бўйича 2 карра Осиё чемпиони (1995, 1998 йил), Осиё ўйинлари ғолиби (1999) ва 2 карра жаҳон чемпиони (1997, 2001) ҳисобланади.

Фото: Instagram / Руслан Чагаев

Руслан Чагаев (чапдан бешинчи) Ўзбекистон бокс терма жамоаси билан 1996 йил Атлантада бўлиб ўтган Олимпиадада иштирок этган ва биринчи босқичда германиялик Луан Красничига мағлуб бўлиб, иштирокини якунлаганди.

Фото: Instagram / Руслан Чагаев

2000 йилда Сиднейда бўлиб ўтган ёзги Олимпиадада оғир вазн тоифасида иштирок этган ва чорак финалда ўз юришини тўхтатган.

Фото: Getty Images

2001 йил ҳаваскор бокс бўйича Жаҳон чемпионатида финалда украиналик Алексей Музикинни мағлуб этиб, иккинчи марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.

Фото: Getty Images

19 ёшли Руслан Чагаев, бокс афсонаси Теофило Стивенсон, мураббий Александр Размахов, жаҳон чемпиони Артур Григорян.

Фото: Instagram / Руслан Чагаев

2001 йилда профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган ва қатор ютуқларга эришган.

Фото: Getty Images

2002 йилда Руслан ва Виктория оила қурди. Ҳозирда уларнинг уч нафар ўғли бор.

Фото: Instagram/ Руслан Чагаев

2006 йил 18 ноябрда Чагаев собиқ чемпион Жон Руиз билан жанг қилади ҳамда уни очколар ҳисобига мағлубиятга учратиб, WBA чемпионлик камари соҳиби Николай Валуевга қарши жанг қилиш имконига эга бўлади.

Фото: Getty Images

2007 йил 14 апрелда WBA чемпионлик камари учун Николай Валуевга қарши рингга чиқади.

Фото: Getty Images

Жанг 12 раунд давом этади ва якунда Руслан 117–111, 115–113, 114–114 ҳисобида ғалаба қозонади.

Фото: Getty Images

Шу тариқа Руслан Чагаев профессионал боксдаги ўзининг дастлабки чемпионлик камарига эга бўлади.

Фото: Getty Images

2009 йил 20 июнда Руслан Чагаев Владимир Кличко билан жанг қиладиган бўлди. Ўртага Кличконинг IBF, WBO ва IBO камарлари, Чагаевнинг WBA ҳамда «The Ring» чемпионлик камари қўйилади.

Фото: Getty Images

Русланнинг олган жароҳатлари туфайли унинг мураббийи 10-раундда рингга чиқишига рухсат бермайди. Шу тариқа Чагаев фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олади.

Фото: Getty Images

2011 йил 27 август куни WBA Regular вакант камари учун россиялик Александр Поветкинга қарши рингга чиқади.

Фото: Getty Images

Германияда бўлиб ўтган жангда Поветкин 117-113, 117-113, 116-112 ҳисобида ғалаба қозонади.

Фото: Getty Images

2014 йилда яна WBA Regular камари вакант қолади ва бу учун Руслан Чагаев Френс Окендога қарши рингга чиқади. 12 раунд давом этган жангда Чагаев ғалаба қозонади ва иккинчи марта чемпионлик камарини қўлга киритади.

Фото: Getty Images

2016 йил 5 март санасида Руслан Чагаев вакант қолган WBA камари учун австралиялик Лукас Браунга қарши рингга чиқади.

Фото: Getty Images

Лукас Браун Чагаевни нокаутга учратади. Бироқ 2016 йил 22 март куни Лукасда допинг аниқланади ва жанг натижаси бекор қилиниб, камар Руслан Чагаевга қайтариб берилади.

Фото: Getty Images

2016 йилнинг 28 июлига келиб Руслан ва Френс Окенда ўртасидаги жанг ташкилотчилигидаги муаммолар боис WBA камари Чагаевдан яна олиб қўйилади.

Фото: Getty Images

2016 йил 17 октябрда Руслан Чагаев фаолиятини якунлаганини эълон қилади. Боксчи кўзида муаммолар борлиги ва шу боис қўлқопларини михга илишга қарор қилганини маълум қилади.

Фото: Getty Images

Чагаев BoxRec талқинига кўра бокс тарихидаги энг яхши осиёлик боксчилар ичида 7-ўринга лойиқ кўрилган. Ўз вазн тоифасида эса Осиё тарихидаги энг яхши боксчи.

Фото: Getty Images

Чагаев UFC афсонаси Жуниор дос Сантос билан.

Фото: Instagram / Руслан Чагаев

Фаолиятини тугатгандан сўнг Руслан Чагаев мураббийлик фаолиятини бошлади. Унинг россиялик шогирди Фатима Дудиева секин-аста машҳурликка эришмоқда.

Фото: Instagram / Фатима Дудиева

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Чагаевнинг яқин дўсти ҳисобланади.

Фото: Instagram / Руслан Чагаев

Ҳозирда Руслан Чагаев оиласи билан бирга АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилади.

Фото: Instagram / Виктория Чагаева

Маъруфжон Очилов тайёрлади