• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда COVID-ўлимлар бўйича янги антирекорд қайд этилди. Мамлакатда коронавируснинг янги тўлқини кузатилмоқда

    Россияда COVID-19 нинг янги тўлқини юз бермоқда, бунга коронавирус дельта («ҳиндча») штамми билан боғлиқ вазият сабаб бўлган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Россияда кетма-кет саккизинчи кун COVID-19 дан суткалик ўлимлар сони 900 кишидан ошди. Ўтган бир кеча-кундузда инфекция юқтирганлар сони 28 717 кишини ташкил қилган, 21 801 бемор касалликдан тузалган, 984 киши вафот этган. Умуман олганда, Россияда пандемия даврида касалликдан 219 329 та ўлим қайд этилган.

    Россия пойтахти Москвада коронавирусга чалинганлар сони кескин ошди, ўтган суткада пойтахтнинг яна 4 410 аҳолисида инфекция қайд этилган. Шу сабабли Москва маъмурияти ресторанларга ташриф буюрувчиларнинг QR-кодларини текшириш тизимини қайта жорий қилиш зарурлигини муҳокама қилмоқда. Қайд этилишича, агар пойтахтда касалланиш ҳолати кунига 6-7 мингтага етса, QR-код тизимини қайтариш мумкин. Шаҳар ҳокимияти москваликлардан транспортда, дўконларда ва бошқа жамоат жойларида ниқоб тақиш ва қўлқоп кийиш режимига қатъий риоя қилишни сўради.

    Маданий-кўнгилочар тадбирларга кираверишдаги QR-кодлар тизими аллақачон Россиянинг 26 ҳудудида жорий қилинган. Кириш учун QR-код тизими 22 та ҳудудда кафе ва ресторанларга, 25 та ҳудудда спорт тадбирларига, 13 та ҳудудда меҳмонхонага ташриф буюриш учун жорий этилган.

    Россия ҳудудларида янги чекловлар ўрнатилди

    Маълум қилинишича, Калининград вилоятида «COVID-19 билан боғлиқ ўта оғир вазият» туфайли мунтазам тиббий ёрдам кўрсатиш тўхтатилиши, кафе ва ресторанлар (8 октябрдан уларга сертификатсиз кириш тақиқланган) билан бирга барча жамоат жойларида QR-код тизими жорий этилиши мумкин. Ҳозирда Новосибирск, Свердловск ва Смоленск вилоятлари, Карелия, Мари Эл ва Коми Республикасида QR-код тизимининг у ёки бу шаклда жорий этилиши эълон қилинган.

    Москвада бир қатор соҳалардаги иш берувчилар ходимларнинг камида 60 фоизини 15 июлгача биринчи доза билан, 15 августгача эса иккинчи доза билан эмланишини таъминлаши керак эди. Брянск вилоятида 28 июнь куни амалдорлар ва оммавий тадбирлар ишчилари, шунингдек, турли соҳа ходимларининг камида 60 фоизини эмлаш ҳақида эълон қилинганди. Тверь вилоятида айрим тоифадаги фуқароларнинг 60 фоизи 18 июлгача биринчи компонент билан, 18 августгача иккинчи доза билан эмланиши шарт эди. Санкт-Петербургда амалдорлар ва давлат хизматчилари учун мажбурий эмлаш жорий этилган, уларнинг 65 фоизи 15 августга қадар эмланиши керак эди.

    3 октябрь куни Тамбов вилоятида эмланиши керак бўлган кишиларнинг ҳаммасини ноябрь ойининг бошига қадар тўлиқ эмлашга қарор қилинди. Нижегород вилоятида 7 октябрдан бошлаб саноат ишчилари учун мажбурий эмлаш жорий этилган. Баъзи тоифадаги ишчиларнинг камида 60 фоизи эмлашнинг биринчи компонентини 25 июлгача, иккинчисини 30 августгача олиши керак эди. Свердловск вилоятида 25 октябрда амалдорларнинг барчаси эмланиши керак. Ленинград вилоятида 15 ноябрдан бошлаб иш берувчилар таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ходимларнинг ҳаммасини вакцинациядан ўтказиши шарт.

    Москвада коронавирусга қарши кураш чоралари

    Қайд этилишича, 2020 йил 5 мартдан пойтахтда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли юқори шайлик режими жорий қилинган. Иш берувчилар ходимларнинг ҳароратини ўлчаши ва ҳарорати юқори бўлганларни ишдан бўшатиши лозим. Ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари пайдо бўлганда, аҳоли дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиши шарт. Шунингдек, Москвадаги иш берувчиларга ходимларни иложи борича масофадан ишлаш режимига ўтказиш тавсия этилади. Бундан ташқари, Москва мэри Сергей Собянин бир-икки ҳафта ичида пойтахтда кенг кўламли COVID-19 экспресс-тест тизимини жорий этишга ваъда берди.

    Сабаблар

    Расмийларнинг фикрича, мамлакатда касалланишнинг кескин ўсишига сабаб кузги мавсумнинг бошланиши бўлиб, у ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинишнинг кўпайиши, шунингдек, фуқароларнинг таътилдан ва дала ҳовлилардан оммавий равишда қайтиши, мактаб фаолиятининг қайта тикланиши ҳолатида алоқалар сонининг кескин кўпайиши билан тавсифланади.

    Шу билан бирга, терапевт-врач, клиник фармаколог Андрей Кондрахиннинг фикрича, сўнгги кунларда коронавируснинг тез тарқалиши ва оғир кечиши дельта штамми билан, шунингдек, россияликларнинг эпидемияга қарши чораларга бепарво муносабати билан боғлиқ. Шифокорнинг айтишича, одамлар ушбу хавфли вирус билан касалланса-да, шифохонага бормасдан уйда даволаниш орқали инфекциянинг янада кенг тарқалишига замин яратмоқда.

    Мавзуга доир: Ҳеч қайси вакцина коронавирусдан 100 фоиз ҳимоя қилмайди. Бу нормал ҳолат! Москваликларнинг қанчаси эмлангандан кейин ҳам касалланиши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилди

    13.10.2021, 15:26   Изоҳ (0)   18664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилия президенти инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда

    13.10.2021, 14:15

    Россия Марказий Осиё мамлакатларига АҚШ ҳарбийларининг жойлаштирилишини номақбул деб ҳисоблашини билдирди

    13.10.2021, 11:12

    Буюк Британия супермаркетларида озиқ-овқат тугаб қолди

    13.10.2021, 07:49

    «Тетчер даври»— Буюк Британиянинг чуқур иқтисодий тангликдан чиқиши. Аёл иродаси рамзига айланган «Темир хоним» — Маргарет Тетчер ҳақида

    13.10.2021, 07:34

    Ким Чен Иннинг жамоатчиликдан сир сақлайдиган хоббиси ошкор бўлди

    13.10.2021, 07:07

    Россиянинг Mail.ru Group компанияси ўз номини VK деб ўзгартиради

    12.10.2021, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.