Наманган шаҳрида «Москвич» велосипедчини уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 октябрь куни соат 14:20 ларда Наманган шаҳар «Нурафшон» МФЙ Уйчи кўчасида Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро «М-412» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.
Шу туфайли у йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Оқибатда велосипедчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
- Фарғонада 4 октябридан 11 октябригача юз берган ЙТҲлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
- Тошкент вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқарувидаги «Жигули» ЙТҲга учради. Ҳайдовчи шифохонада вафот этган
- Тошкентда ЙТҲ юзага келтириб, воқеа жойидан қочиб кетган Spark топилди. Уни «права»си бўлмаган аёл бошқарган
Изоҳ (0)