• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шўройи исломия»нинг хатоси

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    «Шўройи исломия»нинг хатоси

    Мақоламизнинг шу унвони, ўқувчиларимизнинг ҳайрат ва таажжублариға сабаб бўлса керак. Узимиздағи шул мақолани буюк бир ҳайрат ва таажжуб ичинда ёзиб турибмиз. Масала шу:

    «Шўройи ислом» жамиятининг1 сайлов тўғрисинда «уй эгалари»2 отли бир рус партияси билан иттифоқ қилғанини барчамиз билиб олдик энди. Машҳур сўзларға қарағанда, шул иттифоқ икки мусулмон, бир рус тартиби ўзаро боғланган. Мунинг маъноси шуки, «Шўройи ислом» ўз рўйхатиға элли(қ) мусулмон ва йигирма беш русни, икки мусулмон бир рус қилиб ёзадир. Сайлов куни «Шўройи ислом» тарафдорлари бўлған мусулмонлар билан «уй эгалари» тарафдорлари бўлған руслар шул шўронинг рўйхатиға тавуш берурлар ва натижада масала 15 галос3 олинса, 5 тасини русларга бериб, 10 тасини мусулмонлар олурлар.

    Тунов куни мутафаккир бир дўстим билан шул тўғриларда гапуриб ўтирған эдим. Дўстим ҳақли бир суратда «Шўройи ислом»нинг шул иттифоқини танқид қилди, дедиким:

    Самарқанд сайловиға қушилатурғанлар; мусулмондан (хотунлар ҳисоб эмас) ўн олти минг, жуҳуд икки минг беш юз, рус ўн бир минг беш юз, ҳаммаси ўттиз минг киши бўлур. Шул ўттиз минг кишини етмиш беш галосига тақсим қилсак, ҳар тўрт юз кишига бир галоси тушар. Эмди шуниси ҳам маълумдирки, сайловға қўшилатурған ўн бир минг беш юз руснинг ҳаммаси «уй эгалари» партиясига доҳил эмаслар. Чунки руслар орасинда «уй эгалари» партиясидан бошқа тўрт-беш партия бордур. «Уй эгалари» партияси ғайрат қилса, ўн бир минг беш юз русдан икки мингини ўз тарафига ола билур.

    Фараз қилайликки: шўро жамияти шул сайловда ўз тарафиға, ўз рўйхати учун икки минг мусулмон товуши ола билсун. «Уй эгалари» партиясининг ўттиз беш галоси тушар. Энди иттифоқ юзиндан шўро жамиятининг ўзи шул ўттиз беш галосдан ўн икки минг мусулмон товуши олур 24 галосни; «уй эгалари» партиясига икки минг рус товуши учун берур ўн бир галосни!

    Ҳолбуки, айри-айри списка бўлғанда «Шўройи ислом» ўн икки минг мусулмон товуши учун 30 галосни ва «уй эгалари» партияси икки минг рус товуши учун беш галосни олур эди. Мана шул ҳисоб юзиндан Шўро жамиятининг шул қилған иттифоқи мусулмон ҳақиға зарарлидир, чунки олти мусулмон галосининг ери русларға ўтган бўлур.

    Дўстимнинг бу ҳисобларини эшитгач, ҳайратда қолдим. «Ажабо, Шўро жамияти нечун шуни тушунмайди?» дедим ва чиқиб келдим. Шўро шу масалани тушунмаған бўлса, миллатнинг ўзи тушунсин ва ортуқ қайси нўмир рўйхатға товуш бермак керак эдигини тайин этсун.

    Абдурауф Фитрат, «Ҳуррият» газетаси 1917 йил 5 сентябрь 36-сон

    Қайта нашри: «Ёшлик», 1991 йил 10-сон 45-бет (Н. Авазов нашрга тайёрлаган). Сайловларда иштирок этаётган ҳар бир фирқа қатори «Шўройи исломия» ташкилоти ва унинг рус «уй эгалари» фирқаси билан ҳамкорлиги танқид этилган.

    Изоҳлар


    1 Шўройи исломия — 1917 йил 1 апрелда мазкур ташкилотнинг 1-қурултойида таъсис этилган жамият. Собиқ ўнг жадидлар, асосан, шу жамият қурувчилари эдилар. Унинг дастури қурултойда Мунавварқори нутқида эълон этилган.

    2 Уй эгалари — Туркистонда мавжуд рус партияларидан бири.

    3 галос — овоз.

    Мавзуга доир:

    • Абдулла Қодирий: Биз ким ва нималардан қўрқамиз?
    • Чўлпон: Истиқбол учун кураш
    • Фитрат: Мусулмонлар, ғофил қолманг!
    • Абдулла Қодирий: Maslakу мақсаддан шаммаи изҳор
    • Чўлпон: Руҳимиз ўлмасун
    • Фитрат: Жоҳилона таассубға мисол
    • Абдулла Қодирий: Думбаси тушиб қолған эмиш
    • Чўлпон: Ўт арава тўғрисида

    09.10.2021, 23:58   Изоҳ (0)   42435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Истанбулдаги ўзбек сомса маркази, ночор қолган афғон қизчаси, рақс тушаётган галактикалар. Ҳафта суратлари

    09.10.2021, 23:54

    Тил — эл руҳи

    09.10.2021, 23:28

    Сурхондарёда танишини пичоқлаб қўйган шахсга нисбатан жиноий иш очилди

    09.10.2021, 23:17

    Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси ташкил этилди

    09.10.2021, 22:16

    Ўзбекистон бўйлаб 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади

    09.10.2021, 21:15

    Бухорода саксовул ўғирлаган 10 та юк машинасидан бири ушланди. Ҳайдовчи табиий газ бўлмагани учун бунга қўл урганини билдирган

    09.10.2021, 20:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10

    Илон Маск ўзининг “Америка” партиясини тузди

    Дунё | 6 июл, 16:35

    “Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда

    Спорт | 6 июл, 16:16

    Техасда даҳшатли сув тошқини: 51 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 6 июл, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.