Организмдаги токсинлардан халос бўлиш ва бир неча килограммга озиш учун 3 хил детокс рецепти
Кўпчилик бодрингли оддий сув шиш билан курашиш ва танадан ортиқча суюқликни олиб ташлашда ажойиб ёрдамчи эканлигини билади. Танани тозалаш, метаболизмни яхшилашга ва натижада бир неча килограммдан тезроқ қутулишга ёрдам берадиган 3 та оддий детокс рецепти билан танишиб чиқинг.
Қулупнай ва райҳон
Таркиби:
- қулупнай – 200 грамм;
- райҳон – 1/2 япроқ;
- сув – 1,5 литр.
Лимон, қорағат ва ялпиз
Таркиби:
- қорағат – 150 грамм;
- ялпиз – 2 дона япроқ;
- лимон – 1/2 дона;
- сув – 1,5 литр.
Апельсин, ялпиз ва қулупнай
Фото: Elle
Таркиби:
- апельсин – 2 дона;
- ялпиз – 3-4 япроқ;
- қулупнай – 150 грамм;
- сув – 2 литр.
- Фақат шиша идишдан фойдаланилади.
- Барча маҳсулотлар яхшилаб ювилиб, катта-катта бўлакларга бўлинади.
- Тоза сув қуйилади.
- Ичимликни 3-4 соатдан кейин ичиш мумкин.
- Детоксни фақат хона ҳароратида ичиш тавсия этилади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар