Қисқа видеороликлар учун мўлжалланган TikTok ижтимоий тармоғининг бир ойдаги фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Pixabay

«Бутун дунё бўйлаб ҳар ойда 1 миллиарддан ортиқ одам кўнгилхушлик, ўрганиш, кулиш ёки ўзи учун қандайдир янги нарса очиш учун TikTok’ка кирмоқда», — дейилади хабарда.

App Annie тадқиқот статистикаси платформаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида TikTok 2 миллиард мартадан ортиқ юклаб олинган бўлиб, дунёдаги энг оммабоп дастурга айланган.

Ижтимоий тармоқ тарихи 2016 йилда ByteDance компанияси томонидан Доутин қисқа видеолар сервисининг ишга туширилишидан бошланган. 2017 йилда ByteDance Musicал.лй караоке дастурини сотиб олган ва орадан бир йил ўтгач иккала дастурни TikTok’ка бирлаштирган. Фойдаланувчиларининг 60 фоизидан ортиғини хитойликлар ташкил этадиган дастур мамлакатда ҳамон «Доуин» деб аталади.

Эслатиб ўтамиз, бундан тахминан бир олдин Трамп администрацияси ByteDance компанияси TikTok’ни АҚШ компанияларига сотмаса, уни тақиқлаш билан таҳдид қилганди. Кейинроқ TikTok келишув дорасида Америка юрисдиксияси ва АҚШда штаб-квартира очиб янги компанияни тузгани маълум бўлди. Янги компания акцияларининг аксарият қисми америкалик инвесторларга тегиши керак эди. Аммо кейинроқ битим амалга ошмади, бунга Дональд Трампнинг АҚШ президентлигидан кетгани сабаб қилиб кўрсатилган.