• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Жеймс Бондни гавдалантирган актёрлар рейтинги. Спойлер: Биринчи ўринда Дениел Крейг эмас

    Дениел Крейг Бонд ролини ижро этган сўнгги картинанинг премьераси муносабати билан Ян Флемингнинг романларида тасвирланган бош қаҳрамон ролини ижро этган актёрлар рейтингига тўхталиб ўтамиз.

    Еттинчи ўрин — Жорж Лезенби

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Австралиялик актёр Жеймс Бонд ҳақидаги фильмнинг атиги биттасидагина — 1969 йили экран юзини кўрган «Ҳазрати олияларининг махфий хизматида» (On her majesty’s secret service) суратга тушган. Қизиғи, бу Жоржнинг дебют роли ва суратга олиш майдончасидаги илк тажрибаси бўлган. Жеймс Бонд ҳақида ўйлаганимизда унинг исми энг охирги бўлиб хаёлимизга келишининг сабаби ҳам бежиз эмас. Лезенбининг ҳам ўзига яраша мухлислар бор эканини инкор қилиб бўлмайди, аммо уларнинг сони Бондни гавдалантирган бошқа актёрлардан сезиларли даражада кам.

    Олтинчи ўрин — Дэвид Нивен

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жорж сингари машҳур жосус ҳақидаги фильмлардан биттасида кўриш мумкин эканлиги боис Дэвид ҳам мазкур рейтингдаги сўнгги ўринга лойиқ топилган. Нивен 1967 йилда суратга олинган «Казино Роял» (Casino royale)да ёши ўтиб қолган, истеъфодан кейин ишга қайтган Бонд ролини ижро қилган. Фильм IMDb рейтингида паст натижа (атиги 5.1) қайд қилганига қарамай, Нивен ҳамкасби Жорж Лезенбидан машҳурроқ саналади.

    Бешинчи ўрин — Тимоти Далтон

    Фото: Elle

    Фото: Elle

    Ҳар ойда Жеймс Бонд ролидаги Тимоти Далтон қидирув тизимларида 49 500 марта қидирилади, Википедиядаги саҳифага ташрифларнинг умумий сони эса деярли 7,5 миллионни ташкил қилади. 1987-1989 йиллар оралиғида у жосус 007 ҳақидаги иккита фильм: «Кўз чақнаши» (The living daylights) ва «Қотиллик учун рухсатнома» (Licencе to kill)да суратга тушган. Аксарият мухлислар Далтон гавдалантирган Бонд образини Ян Флемингнинг романларидаги қаҳрамонга яқинроқ деб ҳисоблайди.

    Тўртинчи ўрин — Рожер Мур

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рейтингнинг тўртинчи ўрнида Рожер Мурни кўриш мумкин У Бонд ҳақидаги фильмларнинг 1973 йилдан 1985 йилгача чиққан 7 та қисмида суратга тушган. «Яша ва ўлишга қўйиб бер» (Live and let die), «Тилла тўппончали одам» (The man with the golden gun), «Мени севиб қолган жосус» (The spy who loved me), «Ой пойгачиси» (Moonraker), «Фақат сенинг кўзларинг учун» (For your eyes only), «Саккизоёқ» (Оctopussy) ва «Қотиллик кўриниши» (А view to a kill)) картиналарида бош қаҳрамонни гавдалантирган. Мухлислар қалбидан жой олишининг сабаби ролга ҳазилкашлик билан ёндашиб, қаҳрамонига ўзига хосликни бахш этгани бўлган. Масалан, унинг ижросидаги Бонд ҳеч қачон машҳур мартинига буюртма бермаган.

    Учинчи ўрин — Пирс Броснан

    Фото: Elle

    Фото: Elle

    Актёрнинг Википедиядаги саҳифаси (ойига 110 минг марта қидирилишини ҳисобга олмаганда) сал кам 18,5 миллион марта кўрилган. Броснан 1995—2002 йиллар оралиғида Жеймс Бонд ҳақидаги 4 та фильм, хусусан, (Golden eye) ва «Ҳалок бўл, лекин ҳозир эмас» (Die another day)ларда суратга тушган. Дидининг нозиклиги ва заковати билан яхши маълум бўлган Броснан энг севимли Жеймс Бондлар рўйхатида учинчи бўлиб туради.

    Иккинчи ўрин — Дениел Крейг

    Фото: Elle

    Фото: Elle

    Иккинчи ўриндан костюм ва суперкарлар коллекцияси соҳиби Дениел Крейг ўрин олган. Актёр Бонд ҳақидаги фильмлардан бештасида суратга тушган. 2021 йилнинг 30 сентябрида премьераси бўлиши кутилаётган «Ўлиш вақти эмас» (No time to die) фильми шулар жумласидан. У Бондни гавдалантирган фильмлар орасида ҳозирча 2006 йилда суратга олинган «Казино роял» рейтингларда энг юқори натижани билан турибди.

    Биринчи ўрин — Шон Коннери

    Фото: Elle

    Фото: Elle

    Шон Коннерининг ҳеч иккиланмай ушбу рейтингда етакчилик қилишга арзишини эътироф қилиш мумкин. Ҳар ойда 450 000 одам Google’да у ҳақида маълумот қидиради. Википедиядаги саҳифасига эса 30 миллиондан кўпроқ одам ташриф буюрган. Унинг иштирокидаги «Доктор Ноу», «Россиядан муҳаббат билан» (From Russia with love) сингари фильмлар IMDb порталида Флеминг романларининг энг яхши экранизацияларидан ҳисобланади. Шон ижро маҳорати, истараси ва ўзига хос ёндашув билан мухлислар қалбини забт этган. Жеймс Бонд роли билан машҳурликка эришган Шон Коннери 2020 йил 90 ёшда вафот этган.

    Мавзуга доир:

    • Жеймс Бонд ҳақидаги «Ўлиш вақти эмас» картинасининг финал трейлери эълон қилинди
    • Жеймс Бонд бошқарган машиналар ўрин олган автопарк оммага намойиш этилди (видео)
    • Актёр Дэниэл Крейг фарзандларини меросдан маҳрум қилишга қарор қилди. Унинг бойлиги 160 миллион долларга баҳоланмоқда

    29.09.2021, 17:56   Изоҳ (0)   20351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Брэд Питт ва Жорж Клуни «Ўргимчак одам» режиссёрининг янги триллерида бирга суратга тушади

    28.09.2021, 14:57

    Томошабинни экрандан кўз узмай кўришга ундовчи қизиқарли турк сериаллари (видео)

    28.09.2021, 11:55

    «Улар учун битта ҳаёт камлик қилар, эҳтимол». «Суғур куни» фильми билан боғлиқ 10 факт

    27.09.2021, 18:57

    Кетказган вақтингизга ачинмайсиз: Анжелина Жоли иштирокидаги қизиқарли сюжетга эга фильмлар

    26.09.2021, 16:50

    Дэниел Крейг Британия ҳарбий-денгиз флотининг фахрий офицерига айланди. Жеймс Бонд ҳам айнан шу лавозимда хизмат қилади

    25.09.2021, 21:57

    Кристен Стюарт малика Диана образида: «Спенсер» фильмининг илк расмий трейлери тақдим қилинди

    25.09.2021, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.