Жанубий Кореяда ит гўшти истеъмол қилишни тақиқлаш имкониятини ўрганиб чиқиш таклиф қилинди. Мамлакат президенти Мун Чжэ Ин тегишли ташаббус билан чиқди, деб хабар беради Yonhap.

Мун Чжэ Ин

Фото: Getty Images

«Ит гўштини тақиқлаш масаласини диққат билан кўриб чиқиш вақти келмадимикан?» — деди Мун Чжэ Ин. У бу ҳақда ташлаб кетилган уй ҳайвонларини парвариш қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳақида республика бош вазири Ким Бу Гём билан маслаҳатлашувларида айтиб ўтди

Агентлик маълумотларига кўра, Мун Чжэ Иннинг бир нечта итлари бор. Жанубий Корея Жиноят кодексида ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазо белгиланган. Кодекс итлар ёки мушукларни шафқатсиз ўлдириш ёки уларга шафқатсиз муносабатда бўлишдан чеклайди, лекин уларни истеъмол қилишни тақиқламаган, деб ёзади Yonhap.

Жанубий Кореядаги ит хўжаликларида йилига 2,5 миллионга яқин ит боқилади, деб хабар беради USA Today Humane Society International ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумотларига асосланиб. Уларнинг 1 миллионга яқини истеъмол қилинади, қолганлари наслчилик учун фойдаланилади, айримлари ёмон шароит туфайли нобуд бўлади.

Айтиш жоизки, Humane Society International 2020 сўрови натижаларининг кўрсатишича, Жанубий Кореяда респондентларнинг 84 фоизи ит гўштини истеъмол қилишдан бош тортади, деярли 60 фоизи эса ундан фойдаланишни тақиқлашни қўллаб-қувватлайди (2017 йилда 35 фоизреспондент бу фикрни қўллаб-қувватлаган).

Мамлакатда ит гўштидан тайёрланган таомларни таклиф қиладиган 3,3 минг ресторан очилган. Рўйхатга олинмаган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олмаганда, ушбу ҳайвонларни кўпайтириш билан шуғулланадиган 2,8 минг компания мавжуд.