Пародонтит – милкларнинг яллиғланиш касаллиги. У вақт ўтиши билан милкларни  суяк ва бириктирувчи тўқмаларни атрофиясига олиб келади, натижада тиш қимирлаши пайдо бўлади ва тушиб кетади.

Фото: «Med.360.uz»

Пародонтит ривожланишига сабаб бўладиган омиллар

  • Ёмон одатлар ва умумий касалликлар – чекиш, қандли диабет, ошқозон ичак касалликлари, юрак-қон томирлар тизими касалликлари, стресс.
  • Тиш атрофида қотишмалар тош пайдо бўлиши – милкни сиқиб қўяди, бу милкларни тозаланиш жараёнини тўхтатади.
  • Жағ ва танглай ривожланишида нуқсон, тишлашнинг (прикус) нотўғрилиги.
  • Тишларнинг қийшиқ жойлашганлиги.
  • Оғиздан нафас олиш – оғиз бўшлиғининг намлигини камайтиради, милкларни қуритади.

Пародонтитнинг белгилари:

  1. милкдан вақти вақтида ёки доимий қон келиши;
  2. оғиздан бадбўй ҳид келиши;
  3. тишлар орасидаги масофанинг ошиши;
  4. тиш орасида қолган озиқ-овқат қолдиқларининг оғриқ бериши;
  5. милкларда қичишиш, қизариш, шишиш, оғриқ бўлиши;
  6. тишларнинг қимирлаб қолиши.

Асоратлари

Тишларнинг тушиб кетиши, ундан ташқари, пародонтитни келтириб чиқарган микроблар токсинлари қонга сўрилиши натижасида юрак-қон тизими касалликлари, ревматоид артритлар, атеросклероз, нафас олиш тизими касаликлари, сепсисс келтириб чиқариши мумкин.

Даволаш

Даволашни шифокор назоратида олиб бориш керак. Бу касаллик секин-аста бошланиб, узоқ давом этади. Кўпчилик беморлар асоратлар намоён бўлганда, яъни тишлар тўкила бошлаганда шифокорга муражаат қилади. Афсуски бу жуда кеч, тишни маҳкамлаб турувчи тўқималар ҳам емирилиши бошланганлигидан далолат. Буни тиклашнинг иложи йўқ. Борини сақлашга ҳаракат қилинади, бу ҳам доимо фойда келтиравермайди. Гап шундаки, тишларни ушлаб турувчи тўқималар галма-галдан эмас, балки баравар емирилади. Тишларга тушаётган кучга қараб бири олдин, бири кейин қимирлаб туша бошлайди. Уй шаротида бажариладиган муолажалар ёрдам бермайди. Махсус ускуналар ёрдамида тиш орасидаги қотишмаларни тозалаб ва милкдаги яллиғланишни даволашда ҳар хил антибиотик, витамин каби дориларни инексия қилишга тўғри келади. Кариесли тишларни даволаш, физотерапия муолажаларини олиш керак бўлади. Касалликнинг келиб чиқишининг олдини олиш тишларни сақлаб қолишнинг самарали усулидир. Бу мақсадда стоматолог шифокор консультациясига камида йилда бир марта бориб туриш керак. Шифокор касаллик бошланиш даврида ва пародонтитни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаб, даволайди.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.