Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дилдора Ниёзова турмуш ўртоғи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева, Зиёда ва Шоҳруҳхон ДХХ ходимларининг касб байрамига атаб қўшиқ куйлади. Қўшиққа ишланган клип байрамга туҳфа сифатида тақдим этилди.

Болливуд актрисаси Каришма Капур отаси билан тушган суратини мухлислари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Актриса Раъно Зокирова 3,5 йил ичида ҳаётидаги энг яқин уч инсонидан айрилгани ҳақида сўзлаб берди.

Приянка Чопра эса фолловерларига Париждан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова «Майли майли» деб номланган қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этди.

Шаҳзода Муҳаммедова Рим шаҳрини айланмоқда.

Фото: Instagram

Хонанда Лоланинг АҚШда яшовчи синглиси, Инста блогер Анора Илёсова iPhone 13 сотувга чиққан кунда 1 терабайт хотирага эга тўртта смартфон харид қилди.

Феруза Жуманиёзова ҳам мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Блогер Озод Хуррамов талаба бўлди.

Райҳон турмуш ўртоғи билан сафарга отланди.

Фото: Instagram

Луиза Расулова таниқли актёр Рихситилла Абдуллаев билан ўрталарида юз берган тушунмовчилик ҳақида сўзлаб берди.

Ҳосила Раҳимова янги образда тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Илк марта ота бўлган хонанда Воҳиджон Исоқов қизалоғини туғруқхонадан олиб чиқди.

Равшан Комилов Юқори чирчиқлик пахтакорлар билан учрашиб, уларга юқори кайфият улашди.