Ўзбекистонга Россиядан яна бир «Афросиёб» замонавий электропоезди жўнатилди. Бу ҳақда «Тошкент минтақавий темир йўл узели» ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Тошкент минтақавий темир йўл узели»

Маълум қилинишича, 10 йил аввал мамлакатга Испаниядан дастлабки «Афросиёб» замонавий электропоезди олиб келинган. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида бундай замонавий поездлар сони 5 тага етказилган.

Қайд этилишича, Испаниянинг Patentes Talgo S.L.U. компанияси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» ўртасида тузилган шартномага биноан 16 сентябрь куни «Афросиёб» поездининг яна битта ҳаракат таркиби Испаниянинг Бильбао портидан Россиянинг Санкт-Петербург портига олиб келинган.

25 сентябрь куни Москва вақти билан соат 05:00 да электропоезд Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган. Бу орқали мамлакатда шу турдаги поездлар сони 6 тага етади.