Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жеймс Бонд ҳақидаги 25-фильм — «Ўлиш вақти эмас» картинасининг премьераси олдидан бош роль ижрочиси Дэниел Крейг Қироллик ҳарбий-денгиз флотининг фахрий коммандерига айланди. Фильмларда махфий жосус 007 ҳам айнан ушбу лавозимда хизмат қилади, деб хабар беради Esquire.

Фото: Camera Press

Фото: Camera Press

«Фахрий командир этиб тайинланиш мен учун катта шараф», — дея изоҳ беради Крейг унвон олганига. Таъкидланишича, 53 ёшли актёр «Қироллик флоти хизматчиларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади ва ҳарбий хизматчиларнинг оиласи билан қизиқади».

Биринчи денгиз лорди, адмирал Тони Радакиннинг сўзларига кўра, фахрий офицерларнинг роли «замонавий ва тайёргарлик кўрган Қироллик флотининг бутун дунё бўйлаб қилаётган ишларига оид маълумотларни тарқатишда вақт ва тажрибаси билан бўлишувчи элчи ҳамда ҳимоячилар бўлишдан иборат».

Дэниэл Крейг 2006 йилдан буён жосус Жеймс Бонд ролини ижро этиб келади, ўшанда у «Казино Рояль» фильмида суратга тушганди.

«Ўлиш вақти эмас» картинаси Крейг ижросидаги Бонднинг сўнгги картинасига айланади. Ушбу фильм франшизанинг 25-қисми ҳисобланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди