Булғор қалампири витаминларга бойлиги билан бирга, ундан турли хил мазали таом ва салатлар тайёрлаш мумкин. Навбатдаги мазали таом ҳам айнан булғор қалампири ёрдамида тайёрланади.

Фото: «Вкусние рецепти»

Керакли маҳсулотлар:

  • булғор қалампири — 1 дона;
  • тухум — 2 дона;
  • картошка — 2 дона;
  • пиёз — 1 дона;
  • саримсоқ — 3 бўлак;
  • зайтун ёғи ва туз.

Тайёрланиш жараёни:

Булғор қалампири иккига бўлиниб, тозаланади. Булғорилар фольга қоғози устига қўйилиб, зайтун ёғи ва туз сепилади. 180 даража печга 15 дақиқага қўйилади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Пиёз ва саримсоқ тозаланиб, майда тўғралади. Товада бироз қовуриб олинади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Картошка ҳам тозаланади ва паррак шаклида тўғралиб, пиёз ва саримсоқ устидан солинади. Бироз туз қўшиб қовурилади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Қовурилган аралашма булғорилар ичига солинади ва яна 20 дақиқага печга қўйилади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Булғорилар печдан олиниб, устига тухум чақилади ва яна 8 дақиқага қўйилади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Тайёр бўлгач, иссиқлигича дастурхонга тортилади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Ёқимли иштаҳа!