Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ҳажми 2021 йилнинг бошига нисбатан 6 фоизга ёки 2 миллиард долларга ошган. Бу ҳақда Марказий банкнинг ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 3 фоизга ёки 627,9 миллион долларга ўсиб, 22 миллиард долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 11 фоизга ёки 1,4 миллиард долларга ўсиб, 13,9 миллиард долларни ташкил этди.

Умумий ташқи қарз ўсувчан тенденцияга эга, боиси давлат ташқи қарзи ўсиши ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланса, хусусий секторда эса асосан, тижорат банклари ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари томонидан янги қарздорликларнинг жалб қилиниши ва асосий қарзларнинг қисман сўндирилиши ҳисобига ўсиш кузатилди.

Хусусан, 2021 йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 3 фоизга ёки 627,9 миллион долларга ошиб, жаҳон бозорида Ўзбекистон халқаро облигациялари нархларининг тушиши, шунингдек, янги қарздорликларнинг жалб қилиниши ва асосий қарз тўловлари амалга оширилиши ҳамда курслар ўзгариши ҳисобига 22 миллиард долларни ташкил қилди.

Ҳисобот даври мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 353,4 миллион доллар миқдордаги асосий қарз ва 206,5 миллион доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 1,6 миллиард доллар ва фоиз тўловлари бўйича 238,8 миллион долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини банклар, нефть-газ ва энергетика ҳамда бошқа сектор корхоналари амалга оширмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди