Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марҳум сўз устаси Обид Асомовнинг рафиқаси Дилфуза Асомова Chotki TV YouTube каналига берган интервьюсида турмуш ўртоғининг иккинчи аёлидан бўлган ўғил фарзанди ҳақида гапирди.

«Обид акам келин туширишни орзу қилардилар. Яширмайман, иккинчи оилалари бўлган, ўғил фарзандлари бўлган. У ўғил шу ерда катта бўлган, Худога шукур. Шу ўғилни уйлантирмоқчи бўлганлар. Бўлажак келин яхши, инсофли, диёнатли, иймонли, эътиқодли, ўзига ўхшаган жайдари бўлсин, дердилар.

Лекин, Дилфуза, ҳеч нарса олмаймиз, мен қизларга қилавериб чарчадим. Келиндан битта нарса олмайман, битта жон оламан, мол олмайман. Молнинг кераги йўқ, ўғлимнинг пешонасига берсин, ўзи меҳнат қилиб қадрига етади. Агар ҳамма нарсани тўла-тўкис қилиб берсам, унда қадрига етмайди, дердилар.

Фарзандларимизнинг ҳаммасини олий маълумотли қилганлар. Катта қизим шарқшунослик институтида, иккинчи қизим фармацевтикада ўқиди, учинчи қизим тўқимачиликда дадасига ўхшаб дизайнер бўлмоқчи бўлди», — дейди Дилфуза Асомова.

Обид Асомовнинг оиласи

Обид Асомовнинг оиласи
Фото: Instagram / @asomov_obid

Шунингдек, Дилфуза Асомова турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг ўғли Одилхонни уйлантириб, унинг васиятини адо этгани ҳақида гапирди:

«Обид акам топган пулларини шу бугун учун ишлатар эдилар. Ҳеч қачон йиғиб қўйган инсон эмасдилар. Боқувчилари, етимлари кўп бўлган. Лекин, тўғрисини айтаман, машинамни сотиб, ўғилларини уйлантириб қўйдим. Боланинг бошини иккита қилиб, отасининг васиятини адо этдим».

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов 2018 йилда юрак хуружидан вафот этган. Марҳум сўз устаси 2021 йилнинг августида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди