Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аксарият юлдузлар шоу-бизнес оламига кириб келгач дўстлашади. Лекин уларнинг орасида мактаб давридан буён бир-бири билан таниш бўлганлари ҳам бор. Чунки ёшликдаги дўстлик самимий ва ҳақиқийдир. Улар ҳамиша бир-бирини қўллаб-қувватлайди, ҳаётдаги энг муҳим лаҳзаларни баҳам кўради. Шунингдек, ушбу юлдузлар биргаликда кўп нарсаларни бошдан кечирди ва йиллар давомида муносабатларни сақлаб қолди. Қуйида уларнинг бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Кейт Хадсон ва Лив Тайлер

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Дугоналар болалигидан Калифорниянинг Санта-Моника шаҳрида яшаган. Улар байрам кечаларининг бирида учрашиб қолган ва бир мунча вақт ўтгач дўстлашди. 90 йилларнинг бошларида улар Crossroads School for Arts & Sciences ўқишига кирган. Умуман олганда, Кейт ва Ливнинг умумий жиҳатлари кўп: уларнинг учтадан фарзанди бор ҳамда муваффақиятли карьерага эга.

Жемайма Керк ва Лина Данем

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Жемайманинг оиласи Лондондан Нью-Йоркка кўчгандан сўнг Бруклиндаги Saint Ann’s School мактабига ўқишга кирган ва у eрда 11 ёшида Лина билан учрашган. 2010 йилда «Кичкина мебель» фильмида иккала қиз ҳам роль ўйнаган, Лина эса режиссёр ва сценарий муаллифи бўлган. Аммо машҳур «Қизлар» телесериали икки қизга ҳам шуҳрат келтирди.

Николь Кидман ва Наоми Уоттс

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Николь ва Наоми Сиднейдаги North Sydney Girls’ High School мактабида учрашган, лекин иккаласи ҳам Австралияда туғилмаган. Улар 14 ёшдаёқ актриса бўлишни орзу қилган. Шундан сўнг биргаликда режалар тузиб, танловларда иштирок этган. Аммо бир-бири билан рақобатдан қочишга муваффақ бўлиб, 40 йил давомида энг яхши дўст бўлиб қолди. Николь Том Круз билан ажрашганида бир муддат Наоми билан яшаган. Наоми эса ўша вақтда «Таржимон» фильмидаги ролини рад этган, чунки у дўстининг ёлғиз қолишини хоҳламас эди. Николнинг айтишича, у кўплаб синовлардан ўтган дўстлик билан фахрланади. 2003 йилда Кидман «Оскар» мукофотига сазовор бўлганида биринчи бўлиб Наомига қўнғироқ қилган.

Фиби Уоллер-Бриж ва Шан Клиффорд

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Фиби ва Шан Лондонда Қироллик санъат академияси (RАDА) дарсларида танишди. 2016 йилда Фиби «Чиқинди» телесериалининг сценарийсини ёзган. У асосий ролни ўйнади, шунингдек, дугонаси бош қаҳрамоннинг синглиси ролини олиш учун курашди. Ва шундай бўлди ҳам. Бу иши учун Шан Британия Кино ва телевидение санъати академиясининг энг яхши комедия актрисаси ҳамда Фиби ҳам актриса ва сценарий муаллифи сифатида бир қанча мукофотларга сазовор бўлди. Актрисалар бир-бирларини сўзсиз тушунишини тан олади, шунинг учун уларга дўст бўлиш ва биргаликда ишлаш осон.

Ким Кардашьян ва Перис Хилтон

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Келажакдаги юлдуз хонимлар Калифорниядаги The Buckley School мактабига борган. Қизлар мактабни тамомлаганидан кейин ҳам мулоқотни давом эттирди. Ким 2003—2006 йилларда «Оддий ҳаёт» реалити-шоусининг суратга олиш жараёнларида Периснинг стилисти ва ёрдамчиси бўлган. Ўша вақтда Перис ўзининг энг яқин дўсти Николь Ричи билан жанжаллашганда Ким тезда унинг ўрнини эгаллади. Улар ҳамма жойда бирга пайдо бўла бошлади. Орадан вақт ўтиб улар ажрашди, икки дугона ўртасидаги муносабатларга дарз кетди. Кейинчалик дугоналар бир-бири билан ярашди. Ким Перис Хилтон ўзининг супер карьерасига туртки берганини тан олади ва бунинг учун жуда миннатдор.

Гвинет Пэлтроу ва Майя Рудольф

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Гвинет ва Майя бир-бирини етти ёшидан бери билади. Уларнинг оталари ҳам бастакор Ричард Рудольф ва режиссёр Брюс Пэлтроу битта университетни битирган. Калифорнияга кўчиб, Голливудда муваффақият қозонган. Қизлари коллежга киришдан олдин Санта-Моникадаги Crossroads School for Arts & Sciences’да бирга ўқиган. 2001 йилда Гвинет Saturday Night Live’даги чиқишларини Майага бағишлади.

Морена Баккарин ва Клер Дейнс

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Морена Рио-де-Жанейрода туғилган, лекин етти ёшида оиласи билан Нью-Йоркка кўчиб ўтган. Қизлар Манхэттендаги New York City Lab School ўрта мактабда учрашди ва дўстлашди. «Ватан» фильми уларнинг дўстлигини мустаҳкамлади ва бош роль учун Клер «Эмми» ҳамда «Олтин глобус», Морена «Энг яхши иккинчи даражали актриса» номинациясида «Эмми» мукофотига сазовор бўлди.

Анна Семёнович ва Анастасия Гребенкина

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Анна ва Анастасия келаси йили дўстлигининг 30 йиллигини нишонлайди. Қизлар мактабда эмас, спорт бўлимида танишган, улар 13 ёшида фигурали учиш билан шуғулланган. Жароҳат туфайли Анна спортни 21 ёшида тарк этди, аммо бу Анастасия билан мулоқотига халақит бермади. Дугоналар бир-бириникига ташриф буюради, ижтимоий тадбирларда учрашади ва бирга дам олиш масканларига боради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда